Санитар тозалаш хизматлари сифатини ошириш йўлида
09.
06. 2020
20:25
5607
Новости

2020 йил 9 июнь куни санитар тозалаш бўйича ихтисослаштирилган корхоналар республика бирлашмасида Давлат экология қўмитаси раисининг ўринбосари Исломбек Боқижонов раҳбарлигида йигилиш ўтказилди.

Мажлисда маиший чиқиндиларни тўплаш ва ташиш бўйича вилоятлардаги «Тоза ҳудуд» ва Тошкент шаҳридаги «Махсустранс» давлат унитар корхоналари томонидан санитар тозалаш хизматлари кўрсатилаётган ҳудудларда фаолият кўрсатаётган юридик шахсларнинг атиги 18 фоизи билан шартномалар тузилганлиги такидлаб ўтилди.

Тадбирда хизматлар сифатини яхшилаш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда махсус техника ҳаракатининг он-лайн назоратини кучайтириш, кўрсатилган хизматлар учун юридик шахслардан шартнома асосида ундириладиган тўловлар интизомини таъминлаш, хизматлар билан қамраб олинган ҳудудларда фаолият кўрсатаётган юридик шахсларни хатловдан ўтказиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилиб, амалга ошириладиган чора-тадбирлар белгилаб олинди.
 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


Полезные ресурсы