Оддий қумдан ҳам бесўроқ фойдаланиб бўлмайди...
13.
05. 2020
11:31
5971
Эконадзор

Хоразм вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан ўтказилган экологик назорат тадбирида Амударёнинг Тупроққалъа тумани «Шарлауқ» маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи қисми ўзанидан фуқаро М.Р. ноқонуний равишда умумтарқалган қазилма бойлиги, яъни қум қазиб олаётганда қўлга тушди.

Фуқаро М.Р.га нисбатан ЎзР МЖтКнинг 70/1 моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 6 миллион 690 минг сўм жарима белгиланди.

Шунингдек, Урганч туманида ўтказилган рейд давомида Хонқа туманида яшовчи фуқаро М.Машарипов ўзига тегишли Т-28 русумли 90АА980 давлат рақам белгили юклагичли трактор ёрдамида қумни ноқонуний қазиб олиб, юк транспорт воситаларига ортаётгани аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича фуқаро М.Машарипов Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 70-моддаси 1-қисмига асосан 2 миллион 230 минг сўм маъмурий жаримага тортилди.
 


Манба: uza.uz

Полезные ресурсы