Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Бандихон туман инспекцияси ходимлари томонидан мунтазам рейдлар ўтказилиб келинмоқда. Рейдлар давомида ҳуқуқбузарликни бартараф этиш ишлари изчиллик билан давом эттирилмоқда.
Жумладан, «Обод турмуш» маҳалласида яшовчи шахс А.Э. томонидан маҳалла ҳудудидаги ички йўл ёқасига уйидан чиққан қаттиқ маиший чиқиндиларни белгиланмаган жойга ташлаётган пайтда тўхтатиб қолинди.
Ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 91-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жарима қўлланилди.
Азиз юртдошлар! Ҳозирги кунда барча ерларда ахлат ташлаш учун алоҳида жойлар қурилган, қутилар қўйилган. Шундай экан, ахлат ва чиқиндиларни махсус жойларга ташлаш лозим.
Унутманг, киши покликни ўзидан бошлаши керак!
Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати