Фарғона вилояти: Рейд тадбирлари Фарғона вилоятида давом этмоқда.
06.
05. 2020
12:40
6799
Эконадзор

Давлат экология қўмитаси ҳамда Фарғона вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан айни кунларда вилоятнинг турли ҳудудларида тезкор рейд тадбирлари ўтказилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон тумани «Жумавой» чекка қишлоғидан оқиб ўтган Сўх дарёси ўзани ичидан фуқаро Хакимов Х. томонидан ноқонуний равишда қум шағал қазиб олинаётганлиги аниқланиб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддасига асосан 6 млн 690 минг сўм миқдорида;

Риштон тумани «Чек Жалаер» қишлоғидан оқиб ўтувчи колллектор муҳофаза минтақасидан, фуқаро Бобоев И. томонидан ноқонуний равишда турпоқ қазиб олинаётганлиги аниқланиб Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 70-моддасига асосан 2 млн 230 минг сўм миқдорида;

Бувайда тумани «Жалаер» МФЙ худудидаги Зах қочириш зовури бўйида Дўсматов Д. томонидан ноқонуний равишда турпоқ қазиб олинаётганлиги аниқланиб Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 70-моддасига асосан 2 млн 230 минг сўм миқдорида жарималар белгиланди.
 

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


Полезные ресурсы