Навоий вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофза қилиш бошқармаси инспекторлари томонидан ўтказилган рейд тадбири давомида Навоий шаҳар фуқароси Ҳ.Ф. Навбаҳор туман «Уч-тут» массиви ҳудудидан ўтувчи Зарафшон дарёсининг муҳофаза зонасида жойлашган балиқчилик ҳавзасини қазиш жараёнида ҳосил бўлган қум-шағал аралашмасини сотиш мақсадида тўплаётганлиги аниқланди.
Ушбу ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 70-модда 1-қисми билан 2 230 000 сўм миқдорида маъмурий жарима чораси қўлланилди.
Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати