Сурхон дарёси қирғоғи чиқиндилардан тозаланди
01.
05. 2020
15:32
5755
Эконадзор

Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Термиз шаҳар инспекцияси ходимлари томонидан мунтазам рейдлар ўтказилиб келинмоқда. Рейдлар давомида аниқланган ноқонуний чиқиндихоналарни бартараф этиш ишлари изчиллик билан давом эттирилмоқда.

Хусусан, яқинда Термиз шаҳар инспекцияси ходимлари томонидан Термиз шаҳридан оқиб ўтувчи Сурхон дарёсининг қирғоқ бўйида қурилиш ва маиший чиқиндилардан иборат ноқонуний чиқиндихона борлиги аниқланди.

Ушбу чиқиндихона Термиз шаҳар инспекцияси, «Тоза ҳудуд» ДУК шаҳар филиали ишчи-ходимлари томонидан махсус техникалар жалб этилган ҳолда зудлик билан бартараф қилинди.

 

Азиз юртдошлар! Халқимизда «қуш уясида кўрганини қилади» деган нақл бор. Ана шу нақлга мувофиқ чиқиндиларни белгиланган жойларга ташлашга одатланайлик ва бу борада фарзандларимизга ўрнак бўлайлик!

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


Полезные ресурсы