Сирдарё вилояти: Таъқиқланган даврда ножўя ҳаракатга чек қўйилди
29.
04. 2020
18:32
6592
Эконадзор

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ички Ишлар вазирлиги, Миллий Гвардия ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан 2020 йил 25 апрель куни Айдар-Арнасой кўллар тизими, Тузкон бўлими ҳудудида назорат-рейд тадбири ўтказилди. Зафаробод туманининг «Лозазор» ҚФЙ яшовчи фуқаролар А.О. ва Д.Ю. ҳозирда балиқларнинг урчиш даври муносабати билан уларни овлашга таъқиқ қўйилишига қарамасдан, кўлнинг Тузкон бўлими 100-контурида таъқиқланган ов қуроли - электр қармоқ ёрдамида 21 дона, шундан 19 дона сазан, 1 дона товонбалиқ, 1 дона олабуға балиқларини овлаб, Сирдарё туманида яшовчи К.Ж. исмли фуқаро бошқарувида бўлган «Нексия» русумли 20 М 650 ВА давлат рақамли автомашинага ортаётган ҳолатида аниқланди.

Ҳуқубузарлар бу ҳаракатлари билан «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонун талабларини бузишган. Ҳайвонот дунёсига етказилган зарар ҳисоб-китоб қилинганда, жами 13 580 700 сўмни ташкил этди.

Ҳозирда ҳужжатлар суд органларига тақдим этилиши учун тўпланмоқда.

Ҳа, ҳар бир ноқонуний ҳаракатнинг жавоби бор. Нотўғри қўйилган қадамни эса орқага қайтариб бўлмайди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


Полезные ресурсы