
Оролбўйи минтақасида аҳоли саломатлиги ва атроф-муҳитни сифатини ошириш, минтақавий ҳамкорликни кучайтириш мақсадида 25 октябрь куни Нукус шаҳрида (Қоракалпогғистон Республикаси) БМТ шафелигида юксак даражадаги «Оролбўйи – экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди» Халқаро конференцияси бўлиб ўтади.
Мазкур конференция иштирокчилари Нукус шаҳрига ташриф буюриб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Орол таназулли салбий оқибатларини юмшатиш бўйича ҳудудда амалга оширилаётган чуқур ислоҳотлар билан танишиш мақсадида қуриган Оролбўйи ҳудуди - Мўйноқ шаҳрига жўнаб кетдилар.
Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати