Қорақалпоғистон Республикаси: Саксовул: браконьерлар ушланди
19.
10. 2019
21:07
6199
Новости

Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси давлат инспекторлари томонидан Тўрткўл тумани «Қизилқум чўлида» навбатдаги рейд тадбири ўтказилди.

Рейд давомида, 18 октябрь куни соат 02:00 чамасида Тўрткўл тумани фуқаролари Қ.И., Е.Р, Қ.Р., В.Т., С.С., С.М., ва Қ.Р.лар «ГАЗ 53», «УАЗ 469», ва «УАЗ 662» русумли жами 7 та автотранспорт воситасида ноқонуний равишда 16,5 м3 саксовул ўсимлигини олиб кетаётганлиги аниқланди.

Табиатга етказилган зарари учун мазкур фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрь кунги 290 сонли қарорига асосан 5.120.080 сўм давои суммаси ҳисобланди.

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 79-моддаси 1-банди билан фуқароларнинг ҳар бирига энг кам иш ҳақининг 5 баравар миқдорида, яъни жами 7.805.000 сум жарима белгиланди.

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 

 


 

Полезные ресурсы