Тошкентда экологик рейд бошланди
28.
01. 2022
16:58
4268
Эконадзор

Давлат экология қўмитаси ташаббуси билан Тошкент шаҳрида экологик рейдга старт берилди.

Бугун эрта тонгдан қўмита раиси Н. Обломурадов бошчилигида Экология ва Экопатрул инспекторларига ҳудудларда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар атрофлича тушунтирилди.

Экологик рейдлар жараёнида «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида» ги қонун талабларининг бажарилишини таъминлаш, шунингдек аҳолининг экологик маданиятини янада юксалтириш борасида тарғибот ва ташвиқот ишларини ҳам олиб борилиши юзасидан зарурий тавсиялар берилди.

Давлат экология қўмитаси билан яқиндан ҳамкорлик қилишни истаган барча оммавий ахборот воситалари ходимлари, блогерлар ва кенг жамоатчилик вакилларини экологик рейд жараёнида иштирок этишга чорлаб қоламиз!

Давлат экология қўмитаси

Давлат экология қўмитаси

Давлат экология қўмитаси

 

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы