Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри. Расмий муносабат
11.
01. 2022
17:13
838
Новости

Ижтимоий тармоқларда “Қарши шаҳридаги марказий кўчаларидан бирининг аҳволи Аҳлатлар йўл ёқасига тўкилган” сарлавҳали видеомурожаат Қашқадарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Қарши шаҳар назорат инспекцияси инспекторлари томонидан ўрганилди.

Ўрганиш давомида Қарши шаҳар Насаф кўчаси ҳудудида тўпланиб қолган чиқиндилар Ободонлаштириш бошқармасининг масъул ходимлари ҳамда махсус техникалари жалб қилиниб, ҳолат уша куннинг ўзида бартараф этилди.

Бугун халқимиз орасида кундалик турмуш жараёнида ҳосил бўлаётган чиқиндиларни белгиланмаган ерларга ташламаслик борасида доимий тарғибот ва тушунтириш ишларининг олиб борилишига қарамай, атрофга чиқиндиларни улоқтириш ҳолатлари хали-хануз давом этмоқда.

Маҳалла аҳли ва фаоллари ўртасида чиқиндиларни белгиланмаган жойга ташламаслик юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди. Масъулларга келгусида бу каби ҳолатлар такрор қайтарилса, қатъий чоралар кўрилиши борасида огоҳлантириш берилди.

Давлат экология қўмитаси

Давлат экология қўмитаси

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы