Жиззах вилояти. Байрам тадбирларида экологлар ҳам фаол иштирок этмоқда
06.
01. 2022
16:03
4829
Эконадзор

Жиззах вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси экологик назорат инспекцияси томонидан ҳам вилоят ИИБ, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда Жиззах шаҳри марказидаги арча ўрнатилган майдонда назорат-тарғибот тадбирлари олиб борилди.

Назорат-тарғибот тадбири давомида фуқароларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун осойишталикни таъминлаш, чиқиндиларни белгиланган жойларга жойлаштириш, атроф муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, биохилмахиллик оламини эъзозлаш ва бу борада келажак авлодга ўрнак бўлиш бўйича тушунтириш-огоҳлантириш ишлари ўтказилди. Шунингдек, атроф муҳитни озода сақлаш мақсадида бу ерга жойлаштиришган савдо шохобчалари кўздан кечирилиб, экологик жиҳатдан талабларга риоя этилаётганлиги назоратга олинди ва инспекторлар томонидан тарғибот ишлари олиб борилди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы