Экоинспекторлар ҳаракатда. Учта ҳолатда ҳам браконьерлар фош этилди
25.
12. 2021
11:25
5196
Эконадзор

2021 йил 21 август куни Бўзатов туман давлат экология инспектори К. Кличов назорат тадбири вақтида браконьерларни тўхтатиб қолди. Тўрткўл туманида яшовчи И. Б, Элликқалъа туманида яшовчи Ш. У. ва Е. А. Тахтакўпир туманидаги «Жанадарья» овул фуқаролар йиғини ҳудуди атрофида 2 бош жайронни ноқонуний овлаб, табиатга 24 млн 500 минг сўмлик зарар етказган.

2021 йил 5 декабрь куни Тахтакўпир туман давлат экология инспекцияси бошлиғи К. Сейтниязов, инспекторлар Б. Ешанов ва Б. Палуаниязов, Қораўзак туман инспекцияси бошлиғи Қ. Тажимуратовлар ҳамкорлигидаги тезкор рейдда Қораўзак туманида яшовчи Ҳ. Қ, Т. Қ, Е. З, П. Т. ва Қ. Т. 10 та қуён ва 1 та жайронни ноқонуний овлагани аниқланди. Натижада ҳайвонот дунёсига 14 млн 850 минг сўмлик зарар етказилган. Энг қизиғи, юқоридаги фуқаролардан Т. Қ. Қозоқдарё ўрмон ва овчилик хўжалигида ўрмон беги лавозимида ишлаган.

2021 йил 12 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикаси экологик назорат инспекцияси бошлиғи К. Таубаев, Тахиатош туман инспекцияси бошлиғи Т. Торениязов, Тахтакўпир туман инспектори Б. Ешанов, Нукус шаҳар инспектори Б. Курбаналиевлар ҳамкорлигида ўтказилган экологик рейд давомида Тахтакўпир тумани «Қўнғироткўл» овул фуқаролар йиғининг чўл ҳудудида 14 бош жайрон ҳамда 5 дона қуён ноқонуний овлангани аниқланди. Браконьерлар воқеа жойидан ўлжани ташаб қочади. Инспекторлар зудлик билан Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси ҳамда Тахтакўпир тумани ИИБга хабар қилиб, биргаликда тезкор-қидирув олиб борилди.

Натижада Қораўзак туманида яшовчи М. М, О. Ҳ, Тахтакўпир туманида яшовчи Б. А. ва Н. Қ.лар ушланди. Табиатга етказилган зарар 190 млн 350 минг сўмлик ташкил этди. Юқоридаги фуқаролардан Н. Қ. 2021 йил 17 май куни МЖтКнинг 88-3 моддаси билан жавобгарликга тортилгандан кейин ҳам хулоса чиқармагани афсусланарлидир.

Учта ҳолат бўйича ҳам Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси Жиноят кодексининг 202-моддаси 3-қисми билан жиноят ишларини қўзғатди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы