Навбатдаги матбуот анжумани
24.
12. 2021
19:31
1003
Событие

«Яшил макон» умуммиллий ҳаракати, кўчат экиш бўйича долзарб 40 кунликда амалга оширилган ишлар ва Давлат экология қўмитасининг 2021 йилдаги фаолияти таҳлили

Президентимиз раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишларида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш мақсадида «Долзарб 40 кунлик» эълон қилинганди. Унга кўра, ҳар йили республика ҳудудларида 200 млн дона шундан, 2021 йил кузида 75 млн дона ва 2022 йил баҳор мавсумида 125 млн дона манзарали ва мевали кўчатлари экилиши белгилаб олинди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 ноябрдаги 694-F-сон фармойишига мувофиқ, Давлат экология қўмитасининг 2021 йил 18 ноябрдаги 404-сон буйруғи қабул қилинди. Буйруқ билан манфаатдор вазирлик ва идоралар мутахассисларидан иборат Идоравий ишчи гуруҳи шакллантирилди.

Шу билан бирга, ҳокимликларнинг фармойишлари билан жойларда кўчатларни шартнома асосида етказиб бериш ҳамда экиш ишларини мувофиқлаштирувчи 14 та ҳудудий ишчи гуруҳлар (штаб) ташкил этилди.

Ишчи гуруҳлар таркибидаги экологлари томонидан кўчат экиш бўйича олиб борилаётган мониторинг натижалари ҳудудий Ишчи гуруҳларда шакллантирилиб, аниқ рақамлар билан масъуллар томонидан тасдиқланган маълумотлар республика Ишчи гуруҳи (штаб)га тақдим этиб келмоқда.

Экилган кўчатларни суғориш мақсадида ҳудудлардаги Экология бошқармалари томонидан махсус техникалар жалб қилиниб, ҳамкорликда ишлар тизимли йўлга қўйилди ва амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, «Долзарб 40 кун» эълон қилинган кундан буён республика бўйича кўчат экиш майдонларига кўчатларни етказиш ва суғориш ишларига «Тоза ҳудуд» ДУКларнинг 568 дона махсус автомашиналари жалб қилинган.

Тадбир давомида Республика касаба уюшмалари билан бирга қабул қилинган Қўшма қарорига асосан вазирлик ва идоралар томонидан дарахт кўчатларининг экилиши ўрганиб борилмоқда.

Қўмита ва унинг ҳудудий бўлинмалари ахборот хизматлари томонидан ТВ ижодкорлари билан биргаликда дарахт экиш жараёнларига бағишланган жами 747 та лавҳа ва кўрсатувлар тайёрланиб, шундан 153 таси «Ўзбекистон 24» телеканалида, 594 таси бошқа телеканалларда эфирга берилди.

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида Республика бўйича жорий йилнинг 23 декабрь ҳолатига 82 млн 273 минг дона кўчатлар экилди. Бу эса режага нисбатан 109,7 фоизни ташкил этади.

Қорақалпоғистон Республикаси 120,8 % га, Андижон вилояти 117,2 % га, Бухоро вилояти 113,3 % га, Жиззах вилояти 105 % га, Қашқадарё вилояти 112,4 % га, Навоий вилояти 103,4 % га, Наманган вилояти 103,5 % га Самарқанд вилояти 95,6 % га, Сурхондарё вилояти 103,8 % га, Сирдарё вилояти 108,6 % га, Тошкент вилояти 120,0 % га, Фарғона вилояти 118,3 % га, Хоразм вилояти 104,5 %га, Тошкент шаҳри 100 % га бажарди.

Бундан ташқари, қўмита марказий аппарати ва ҳудудларда кўчат экилган майдон, уни эккан ва тасарруфга олган субъект, суғориш тизими, фотосурат ва жойлашув локацияларни ўз ичига олган «yashilmakon» - ягона электрон базаси шакллантирилиб, жами 28 нафар мутахассислар бириктирилди.

Шу кунга қадар тизимга 58 млн 815 минг 066 дона экилган турли хилдаги манзарали ва мевали дарахт кўчатлари киритилди.

Ушбу тизимнинг мобил иловаси хам ишлаб чиқилди. Мазкур электрон тизим ҳудудларда янги экиладиган кўчатлар мониторингини, экилган кўчатларнинг назорат механизмини онлайн режимда туман ва шаҳарлар кесимида юритади.

Экилган кўчатларнинг фотосуратлари ва жойлашув локациялари бириктирилади. Бунда ҳақиқатда экилган кўчатлар сони, ҳудуддаги суғориш тизими мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳамда масъулларга бириктирилганлиги бўйича маълумотлар олиш имкониятини беради.

Давлат экология қўмитаси

Давлат экология қўмитаси

Қўмита томонидан экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, атмосфера ҳавоси, сув ва ер ресурсларининг ифлосланишини камайтириш, биологик хилма-хилликни сақлаш, чиқиндиларни қайта ишлаш ва утилизация қилиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ–6155-сон Фармони билан тасдиқланган «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури»нинг 251-банди ижросини таъминлаш мақсадида «Атроф-муҳитнинг ифлосланиш даражасини баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 343-сонли қарори билан «2021-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳит мониторинги ДАСТУРИ» тасдиқланиб, ижрога қаратилди.

Дастур ижросини таъминлаш мақсадида атроф-муҳит ифлосланиши мониторинги бўлимлари (таҳлилий лабораториялар) томонидан атмосфера ҳавоси (ҳар ойда бир маротаба), оқова, ер усти сувлари (чоракда бир марта) ва тупроқ ифлосланиши (ярим йилда бир маротаба) манбалари мониторинги ўтказиладиган объектлар сони жами 620 тадан 685 тага етказилди.

2021 йил 11 ой давомида 601 та корхонанинг 6266 та манбаларида давлат мониторинги амалга оширилиб, 226 та корхонанинг 610 та манбаларида атроф табиий муҳитни рухсат этилган меъёрдан ортиқ ифлослантириш ҳолатлари аниқланиб, шундан 73 та корхонада мунтазам равишда меъёрдан ортиқ ифлослантириш ҳолатлари юзасидан тегишли чоралар кўрилди.

«Тоза ҳаво» тадбирининг биринчи ва иккинчи босқичларида жами 270 344 та автотранспорт воситалари кўрикдан ўтказилиб, уларнинг 9113 таси ёки 3,4 фоизида ишлатилган газларининг ифлослантирувчи моддалари миқдори белгиланган меъёрлардан юқорилиги аниқланган. Уларнинг 2986 таси вақтинча тўхтатилиши эвазига бир кунда ўртача 102 тонна зарарли газлар ташланишининг олди олинди.

Кенг тарқалган фойдали қазилмаларни қазиб олиш натижасида 7 та йирик корхонада бузилган ерлар бўйича 1543 га рекультивация қилинадиган майдонлар режаси шакллантирилди.

Биринчи навбатда 23 та йирик саноат тармоқлари НКМК, ОКМК, «Ўзбеккўмир», «Иссиқлик электр станциялари» АЖ, «Ўзбекнефтегаз», «Лукойл Оперейтинг», Давлат геология қўмитаси тасарруфидаги корхоналар томонидан стратегик фойдали қазилмаларни қазиб олиш натижасида бузилган ерларнинг хатлови амалга оширилди. 2022-2025 йилларда рекультивация қилинадиган майдонлар бўйича иш режалари тўғрисидаги маълумотлар олиниб, умумлаштирилди. Стратегик қазилмалар бўйича 2022 йилда - 1645,8 га, 2023 йилда 849,7 га, 2024 йилда 718,9 га ва 2025 йилда 605,2 га, жами 3334,6 га ер майдонларини рекультивация қилиш режа-жадвали ишлаб чиқилди.

Иккинчи босқичда, кенг тарқалган қазилмалар (қум-шағал, тупроқ, охактош, гипс, мармар ва ҳоказо) бўйича хатлов амалга оширилди. 967 та корхоналар томонидан кенг тарқалган фойдали қазилма конларини ўзлаштирилиши натижасида бузилган ерлар хатлови амалга оширилди. Хатлов натижасида, 832 та корхонада бузилган ерлар мавжудлиги, шунингдек, 797 та хўжалик юритувчи субъектларда асосий майдонлар фойдаланиб келинаётганлиги (қазиш ишлари якунланмаган) аниқланди.

Хатлов натижасида республика бўйича жами 460 та корхоналар томонидан 2022 йилда - 432,9 га, 2023 йилда – 525,3 га, 2024 йилда – 555,3 га, 2025 йилда – 570,7 га, жами 2,084 га ер майдонларини рекультивация қилиш режа-жадвали ишлаб чиқилди.

Сувдан махсус фойдаланиш рухсатномаси мавжуд бўлмаган автомобиль ювиш шохобчаларининг 502 тасида ўрганиш ўтказилди ва 380 тасига огоҳлантириш берилди.

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Юқори-Чирчиқ, Паркент, Оққўрғон, Пскент ва Янгийўл туманларида жойлашган 55 та ўзан тозалаш обьектлари ўрганилди, 5 та корхонанинг лицензия муддатлари узайтирилишини бекор қилиш бўйича таклиф берилди. Бундан ташқари, Чирчиқ ва Оҳангарон дарёлари ўзанларида жойлашган 64 та, Қашқадарё, Танхоздарё, Лангар, Яккабоғдарё дарёларидаги 20 та, Зарафшон ва Қорадарё дарёсида 6 та, Наманган вилоятида Сирдарё, Норин ва Қорадарё ўзанида 6 та, Сурхондарё ва Тўпаланг дарёларидаги 4 та лицензияли карьерлар ҳамда Сирдарё вилояти ҳудудидан оқиб ўтган Сирдарё дарёси ўзанида 26 та ноқонуний карьерлар бўйича давлат экологик экспертиза хулоса талабларига мувофиқ қонунчиликда белгиланган тартибда лицензияларни бекор қилиш юзасидан экологик назорат тадбирлари ўтказилди.

Республика ҳудудининг 90 фоизи санитар тозалаш хизматлари билан таъминланди ва йил бошига нисбатан 8 фоизга ўсди.

Санитар хизмат кўрсатиш доираси кенгайтирилиши ҳисобига тушум миқдори 377,3 млрд. сўмгача етказилиб, бу кўрсаткич 2020 йилга (334,4 млрд сўм) нисбатан 1,1 баробарга ортди. «Тоза ҳудуд» ДУКларнинг дебитор қарздорлигини ундириш бўйича Ишчи гуруҳлар тузилиб, 83,2 млрд сўм қарзлар ундирилди.

Республикада бир йилда ўртача ҳосил бўлаётган 7,1 млн тонна маиший чиқиндиларнинг 0,7 млн тоннаси қайта ишлашга жалб қилиниб, қайта ишлаш даражаси 21,9 фоиздан 23 фоизгача етказилди.

36 та қаттиқ маиший чиқинди полигонларининг рекультивация қилиш натжасида 223 га ер майдонлари давлат заҳирасига топширилди ва 0,7 млн тонна иссиқхона газларини атмосферага ташланишининг олди олинди.

Маиший чиқиндиларни олиб чиқиш хизматлари учун тўловларни қабул қилишга 1573 дона Android терминаллари харид қилиниб, UZCARD ва HUMO тўлов тизимлари билан интеграция қилинди.

Маиший чиқиндилар билан ишлаш соҳасида ҳудудларни давлат-хусусий шериклик тамойили асосида тадбиркорлик субъектларига бириктириш бўйича 17 та битим имзоланди, 18 та лойиҳалар тендери ўтказилмоқда, 7 таси бўйича концепция тасдиқланиб эълонга қўйилди ҳамда 14 тасининг ҳужжати тайёрланмоқда.

Давлат экологик назорати доирасида 50 мингдан ортиқ рейдлар ўтказилди, 71 мингдан ортиқ профилактика тадбирлари олиб борилди.

Ҳудудий бўлинмалар, туман (шаҳар) инспекциялари 51 дона транспорт воситалари билан таъминланди.

663 та давлат инспекторларидан иборат 221 та тезкор назорат гуруҳлари ташкил этилиб, уларга 61 та транспорт бириктирилди. Қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузган 41 443 нафар шахслар аниқланди. 38,4 млрд сўм маъмурий жарима ва табиатга етказилган зарарлар ҳисобланди.

Ҳуқуқбузарлардан 399 дона ҳайвон ва парранда, 2 тн дан ортиқ балиқ, 49 663 кг доривор ва озиқ-овқатбоп ўсимликлар, 1653 м³ ўтин, 694 та инвентарлар (ов қурол, аслаха, тўрлар, электр қармоқлар) олиб қўйилган.

1155 м3 саксовулларни ноқонуний кесган 412 нафар ҳуқуқбузарларга 928 млн сўм жарима ва зарарлар белгиланди.

Айдар-Арнасой кўллар тизимида ўтказилган 1022 та назорат тадбирларида 478 та ҳуқуқбузарларга 566 млн. сўм жарима ва табиатга етказилган зарар белгиланди.

2021 йил 11 ой давомида дарахт ва буталарни ноқонуний кесган 4068 та (94 нафар мансабдор шахс) шахсларга 5,3 млрд сўм маъмурий жарима ва 10,6 млрд сўм зарар белгиланди. Дарахтларни кесишга эълон қилинган мораторий даврида 392 минг 462 туп дарахт ва буталарни кесиш ва кўчириб ўтказиш бўйича 4961 та мурожаатлар ўрганиб чиқилди ва 351 минг 767 туп дарахтларнинг кесилиши рад этилди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы