Қўмитанинг навбатдаги Ҳайъат мажлиси
02.
12. 2021
19:15
1599
Новости

Бугун, яъни 2021 йилнинг 2 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг навбатдаги Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.

Қўмита раисининг ўринбосари Исломбек Боқижонов бошқарган йиғилишда республикада экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни сифатли амалга ошириш, биохилмахиллик, сув, ер ва ер ости бойликлари, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш, атроф-муҳит ифлослантирилганлиги учун компенсация тўлови ҳисоб-китоблари ва уларни вақтида ундириш, давлат экологик назорати бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг натижадорлиги атрофлича муҳокама қилинди.

Жиддий таҳлил ва танқидий руҳда ўтказилган мажлисга ҳудудий бошқармалар ва назорат инспекциялар бошлиқлари, тизим ташкилотлари раҳбарлари ҳам бевосита иштирок этишди. Давлат экология қўмитаси томонидан 2021 йилнинг 11 ойи давомида амалга оширган ишлар натижадорлиги эътироф этилиши баробарида йўл қўйилган камчилик ва нуқсонларни бартараф этишга алоҳида урғу берилди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича республика инспекцияси бошлиғи Икром Тагаев, Чиқиндилар билан ишлаш соҳасида иқтисодий таҳлил ва таърифлар бошқармаси бошлиғи Умаржон Абдуллаев, Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Камолжон Қўзиев, Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Баҳодир Уруновнинг ҳисоботи тингланди.

Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доираси амалга оширилаётган ишларнинг сифатли бажарилишини қатъий назорат қилиш, «Долзарб 40 кунлик»да бажарилаётган вазифаларда асосий эътиборни кўчат экиш учун танланган жойнинг мевали ва манзарали дарахтлар парвариши учун мослигини, ирригация тизими билан таъминланганини, ўтказилаётган ниҳолларнинг эгаси борлигини аниқлаш юзасидан тегишли тузилмалар ва ҳудудий бошқармаларга қатъий топшириқлар берилди.

Ҳайъат мажлиси

Ҳайъат мажлиси

Ҳайъат мажлиси

Ҳайъат мажлиси

Ҳайъат мажлиси

Ҳайъат мажлиси

Ҳайъат мажлиси

 

 

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы