Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Оқтош қишлоғи ҳудудида 53 туп кўп йиллик дарахтлар ноқонуний кесилганлиги ҳақида хабар тарқалган.
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Бўстонлиқ тумани инспекцияси ходимилари томонидан олиб борилган ўрганиш ишлари давомида ҳудудда ўсиш ҳолатида бўлган жами 56 туп, шундан, 53 туп шумтол, 2 туп бақатерак, 1 туп қизил дўлана дарахтлари ноқонуний равишда кесилганлиги аниқланди. Ҳолат юзасидан холис гувоҳлар иштирокида белгиланган тартибда далолатнома расмийлаштирилди.
Номаълум шахcларнинг ғайриқонуний ҳатти-ҳарракатлари натижасида ўсимлик дунёсига 288 млн 792 минг сўм миқдорда зарар етказилган.
Ҳолат юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар қонуний баҳо бериш учун прокуратура органларига тақдим этилди.
Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати