Андижон вилояти. Расмий муносабат
28.
10. 2021
17:30
4648
Эконадзор

Ижтимоий тармоқлар орқали Избоскан туман маданият ва истироҳат боғида 1 туп чинор дарахтига шикаст етказилаётганлиги тўғрисида видеолавҳа тарқалган эди. Ҳолат юзасидан Избоскан тумани Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш назорат инспексияси томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш натижасига кўра, мазкур ҳудуддаги 2 туп чинор дарахти қуриганлиги сабабли санитар кесиш ишлари амалга оширилаётган пайтда яна бир соғлом чинор дарахтини ҳам ҳеч қандай ҳужжатсиз, шахсий манфаат йўлида таг қисмидан кесиб ташлашга ҳаракат қилинган.

Қувонарли, ушбу ноқонуний ҳаракат юз бераётганда, яъни чинор кесилаётганда экологияга бефарқ бўлмаган юртдошларимиз ўз вақтида экология соҳасидаги давлат инспекторларига мурожаат қилган ва бу ҳолат тўхтатиб қолинган. Аммо, бунга қадар ҳуқуқбузар 1 туп чинор дарахтини ўсишдан тўхтамас даражада шикастлантирган. Шунинг учун ҳуқуқбузар М.М.га нисбатан МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисмига асосан, маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 1 млн 350 минг сўм маъмурий жарима ҳамда табиатга етгазилган зарар учун даъво жарима қўлланилди.

Мутахассислар тавсиясига кўра, айни пайтда ушбу чинор дарахтинининг шикастланган қисмида парваришлаш ишлари олиб борилмоқда.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы