BMW қайта ишланадиган материаллардан тайёрланган биринчи электрокарни тақдим этди
28.
09. 2021
10:30
4070
Новости

BMW концерни қайта ишланадиган материаллардан тайёрланган биринчи электрокар - i Vision Circular автосини тақдим қилди.

Ишлаб чиқарувчи таъкидлаганидек, автомобилнинг ҳар бир деталини олиш ва янгисига алмаштириш мумкин.

Мазкур электрокар Германиянинг Мюнхен шаҳрида 6 сентябрь куни автомобиллар кўргазмаси доирасида тақдим қилинган. i Vision Circular корпуси бўялмаган пўлат ва алюминийдан иборат.

Автомобил салони ҳам қайта ишланадиган материаллардан тайёрланган (бўёқ, тери ва хром умуман мавжуд эмас). BMW нинг етакчи дизайнери Адриан ван Хойдонкнинг таъкидлашича, электрокарда композит материаллар йўқ.

BMW i Vision Circular машинасини тахминан 2040 йилга қадар серияли ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мумкин бўлган келажак машинаси сифатида тақдим этди.

BMW раҳбари Оливер Ципс концернни жаҳонда экологик барқарорлашган автомобил ишлаб чиқарувчи корхонага айланишини истайди.

Ахборот манбаси DPA маълумотларига кўра, ҳозирда BMW ишлаб чиқаришда 30 фоиздан кам қайта ишланадиган материаллардан фойдаланади. У келажакда бў кўрсатгични 50 фоизга оширишни режалаштирган. Корхонанинг таъкидлашича, бу нафақат атроф-муҳитга ғамхўрлик, балки молиявий ҳаражатларни ҳам қисқартиришга хизмат қилади. Чунки қайта ишланадиган материаллар анча арзон.

BMW i Vision Circular

BMW i Vision Circular

BMW i Vision Circular

 

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы