Эконазорат: Тошкент вилояти, Чиноз тумани. Ов қуролидан ноқонуний фойдаланиш
16.
09. 2021
16:02
4965
Эконадзор

Тошкент вилояти Экология назорат инспекцияси ходимлари томонидан жорий йилнинг 15 сентябр куни ўтказилган экологик назорат тадбирлари давомида Тошкент вилояти, Чиноз тумани, «Эски Тошкент» МФЙ, Т.Охунова худудидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёси атрофида фуқаролар Х.Ж. ва Т.У. лар томонидан ноқонуний равишда ов қуролларидан фойдалангани аниқланди.

Фуқаролар томонидан 2 дона ўрдак ва 4 дона каптарларни овлаганлиги маълум бўлди. Фуқаролар ўз хати харакатлари учун Ўзбекистон ОББ дан 5 йил муддатга овчиликдан махрум қилиниб уларга тегишли бўлган ов қуроллари белгиланган тартибда Чиноз тумани ИИБ га сақлаш учун топширилди. Холат юзасидан тўпланган хужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун Жиноят ишлари бўйича судга юборилади.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы