МДҲга аъзо давлатларнинг Давлатлараро экологик кенгаши еттинчи йиғилиши бўлиб ўтди
04.
09. 2021
09:28
4041
Новости

2021 йил 3 сентябрь санасида МДҲга аъзо давлатларнинг Давлатлараро экологик кенгаши еттинчи йиғилиши онлайн тарзда бўлиб ўтди ва унда Давлат экология қўмитаси вакиллари иштирок этди.

Давлатлараро экологик кенгаши МДҲ давлатлари ўртасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича маълумот ва тажриба алмашиш учун платформа эканлигини сабабли унинг ишида Ўзбекистон кузатувчи сифатида иштирок этади.

Онлайн тадбир доирасида МДҲга аъзо давлатларнинг Давлатлараро экологик кенгаши 2020-2021 йилларга мўлжалланган иш режаси ҳамда 2022-2023 йилларга мўлжалланган иш режаси муҳокама қилинди.

Ўзбекистон делегацияси томонидан Ўзбекистонда Полимер қадоқлашдан экологик хавфсиз қадоқлашга ўтиш ишларининг ҳозирги ҳолати, Ўзбекистонда иссиқхона газлари ташланмалари билан савдо қилиш тизими бўйича тажрибаси, Ўзбекистонда Барқарор ривожланиш мақсадларининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги тажрибаси каби мавзуларда ахборот берилди.

Тадбир сўнггида, МДҲга аъзо давлатларнинг Давлатлараро экологик кенгаши саккизинчи йиғилишини 2022 йил Москва шаҳрида ташкил этиш келишилди.

Давлатлараро экологик кенгаши

Давлатлараро экологик кенгаши

Давлатлараро экологик кенгаши

Давлатлараро экологик кенгаши

Давлатлараро экологик кенгаши

Давлатлараро экологик кенгаши

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы