Диққат, эълон! Тендер! – Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар!
25.
08. 2021
17:53
4616
Новости

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан Андижон вилоятида 7 та (лот), Сурхондарё вилоятида 3 та (лот), Жиззах вилоятида 2 та (лот) ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси 1 та (лот), жами 13 та (лот) бўйича маиший чиқиндиларни тўплаш, ташиш, саралаш ва қайта ишлаш хизматларини давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириш лойиҳаси юзасидан икки босқичли тендернинг биринчи босқичи бошланганлигини эълон қилади. Жумладан:

– Андижон вилоятининг Андижон шаҳар, Асака, Олтинкўл ва Андижон туманлари;
– Андижон вилоятининг Избосган, Пахтаобод ва Хўжаобод туманлари;
– Андижон вилоятининг Мархамат ва Булоқбоши туманлари;
– Андижон вилоятининг Улуғнор ва Балиқчи туманлари;
– Андижон вилоятининг Шахрихон ва Бустон туманлари;
– Андижон вилоятининг Қўрғонтепа тумани;
– Андижон вилоятининг Жалақудуқ тумани;
– Сурхондарё вилоятининг Музработ тумани;
– Сурхондарё вилоятининг Узун ва Сариосиё туманлари;
– Сурхондарё вилоятининг Бандихон ва Қизириқ туманлари;
– Жиззах вилоятининг Ғаллаорол ва Бахмал туманлари;
– Жиззах вилоятининг Ш.Рашидов ва Зарбдор туманлари ҳамда Жиззах шаҳри;
– Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳри, Тахиатош ва Хўжайли туманлари.

Тендерда иштирок этиш учун аризалар ҳамда дастлабки малакани баҳолаш ҳужжатлари ёпиқ конвертда, муҳрланган, лойиҳа номи кўрсатилган ва Маиший чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиб кетиш, саралаш ва қайта ишлаш соҳасида Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни тузиш ҳуқуқи бўйича тендер ғолибини аниқлаш учун тендер комиссиясига деб ёзилган ҳолатда, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига, шунингдек Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигига ариза нусхаси (иловаларисиз), 2021 йилнинг 27 сентябр соат 18-00 га (Тошкент вақти билан) қадар тақдим этилиши лозим.

Ўзбекистон Республикасининг «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги Қонунинг 21-моддасига мувофиқ икки босқичли тендернинг биринчи босқичида дастлабки малакани аниқлаш учун талабгорларнинг тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар рўйҳати ва тасдиқланган лойиҳа концепцияси ҳақида Давлат экология қўмитасининг eco.gov.uz расмий веб сайтининг «Эълон ва тендерлар» бўлимидан, ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигининг pppda.uz расмий веб-сайтларидан ёки қуйидаги манзил бўйича кўрсатилган алоқа воситалари орқали батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Манзил: 100170; Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Сайрам 5-тор кўчаси, 15 уй. – Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси;

Телефонлар: (+998) 71 207-07-70 (ички 1072#, 5003#); (+998) 99 409-70-02;

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы