Хазон ва шох-шаббаларни ёқиш - маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади!
19.
08. 2021
10:55
4146
Эконадзор

Дала ва аҳоли пунктларида анғиз, хазон ва шох-шаббаларни ёки ўсимликларнинг бошқа қолдиқлари, шу жумладан, ғалладан бўшаган сомон пояларини ёқиб юбориш Ўзбекистон Республикаси «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 20-моддаси, «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунинг 4, 24-моддаларининг бузилишига олиб келади.

Ушбу ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун Ўзбекистон Республикаси «Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси»нинг 88-моддаси 3-қисмига асосан:

– фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача;

– мансабдор шахсларга эса – беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солинишига сабаб бўлади.

Ундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан 2006 йил 25 декабрда 1647-сон билан давлат рўйхатига олинган низомга мувофиқ сомон ёқилиши сабабли ушбу ердаги тупроқ унумдорлигининг камайиши оқибатида етказилган зарар суммаси мажбурий тартибда ундирилади.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы