Наманган вилояти. Ноқонуний фаолиятга чек қўйилди
19.
08. 2021
07:36
3455
Эконадзор

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Наманган туман инспекцияси ходимлари томонидан жорий йилнинг 18 август куни профилактик рейд тадбирлари ўтказилиши натижасида туманнинг "Гулдиров" МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Сирдарё дарёси ўзанидан "Қоракўл" МФЙда яшовчи фуқаро О.Ш. томонидан ўзига тегишли бўлган ФАРҲОД-4111 русумли занжирли экскаватор ёрдамида ҳеч қандай ҳужжатларсиз, тегишли органлар рухсатисиз кенг тарқалган фойдали қазилмани (қум-шағал аралашма) қазиб олиб, юк машиналарига юклаётганлиги аниқланди.

Юқоридагиларга асосан фуқаро О.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси "Маъмурий жавобгарлик тўғрисида"ги кодексининг 701-моддаси 1-қисмига кўра, базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари, яъни 7 млн 350 минг сўм миқдорида жарима жазоси қўлланилди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы