Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Қибрай тумани «Чингелди» маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёсида бинафша рангдаги сув оқизилаётгани ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси, Экопартия Тошкент вилоят Кенгаши, «Тошкент сув таъминот» МЧЖ Чирчиқ шаҳар бўлими мутахассислари томонидан жойига чиқиб ўрганиш олиб борилди.
Сувдан намуналар олинди. Айни дамда ўрганиш жараёнлари давом этмоқда. Батафсил маълумотлар қўшимча равишда маълум қилинади.
Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати