Энергетика соҳасида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш
17.
08. 2021
11:24
4962
Новости

Республикада йилига қарийиб 1,0 млн тонна ташланмалар турғун манбалардан ташланиб, шундан, 21,3 фоизи энергетика соҳаси ҳиссасига тўғри келади.

Таъкидлаш жоизки, Энергетика вазирлиги тасарруфидаги иссиқлик электр станцияларидан атроф-муҳитга таъсирларни камайтириш мақсадида 4 тасида чанг-газ тозалаш ускуналари модернизация қилинади ҳамда 9 та йирик станцияларнинг 36 та устувор манбалари ташланмаларни автоматик таҳлил қилувчи станциялар билан жиҳозланади.

Энергетика соҳасида атмосферага ташланмаларни янада камайтириш ҳамда қайта тикланувчи энергия манбалари бўйича янги лойиҳаларни ишга тушуриш мақсадида:

– жорий йил якунига қадар, Навоий ҳамда Самарқанд вилоятларида ҳар бирининг қуввати 100 МВтдан бўлган 2 та қуёш фотоэлектр станцияларини ишга тушуриш;

– 2022 йилда, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳар бирининг қуввати 220 МВтдан бўлган 2 та қуёш фотоэлектр станциялари;

– 2023 йилда, Бухоро вилоятида умумий қуввати 1000 МВт бўлган 2 та шамол электр станцияси ҳамда Навоий вилоятида қуввати 200 МВт ва Сурхондарё вилоятида қуввати 457 МВт бўлган бўлган қуёш фотоэлектр станцияларининг қурилиши;

– 2024 йилда, Навоий вилоятида қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш режалаштирилмоқда.

Натижада, жами ишга тушириладиган янги қувватлар эвазига умумий 2 797 МВт электр энергияси ишлаб чиқарилади ҳамда ўз ўзидан, атроф-муҳитга етказилаётган зарарли газларнинг миқдори бир мунча камайишига эришилади.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы