Тошкент вилоятида Экологик экспертиза хулосасини олмай ишлаётган корхоналар фош бўлди
26.
07. 2021
18:22
4546
Эконадзор

Давлат экология қўмитаси ва Тошкент вилояти экология бошқармаси ходимларидан иборат ишчи гуруҳи томонидан жорий йил 25 июль куни Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳридаги «У. Носир» маҳалла ҳудудида жойлашган бир нечта ишлаб чиқариш корхоналарининг фаолияти ўрганилганида жиддий камчиликлар аниқланди.

Хусусан, «Karbit imрex» МЧЖга қарашли бўлган карбид ишлаб чиқариш цехи ўз фаолиятини ўзгартириб, ҳозирда рудани қайта ишлаб металл эритиш фаолияти билан шуғулланиб келмоқда. Корхона ҳудуди визуал ўрганилганида ишлаб чиқариш чиқиндиларини белгиланмаган жойда тўпланиб қолганлиги аниқланди, шу билан бирга, корхона ўз фаолиятини юритиш учун экологик экспертиза хулосасини олмаганлиги ҳам маълум бўлди.

Навбатдаги ўрганиш ғишт ишлаб чиқаришга ихтисослашган «Avtoyol invest» МЧЖда ўтказилди, унда корхона экологик экспертиза хулосасини олмай туриб фаолият юритаётганлиги аниқланди.

Учинчи корхона – асфальт ишлаб чиқариш заводи ўрганилганида, ушбу завод ҳам ҳеч қандай хулосасиз ишлаётгани аён бўлди. Ундан ташқари, корхона ҳудудида ишлаб чиқариш чиқиндиларини белгиланмаган жойда бетартиб жойлаштирилганлиги, ерларни нефть махсулоти қолдиқлари билан ифлослантирлганлиги аниқланди.

Юқорида келтирилган барча субъектларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ жавобгарликка тортиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда кейинроқ батафсил маълумот тақдим этилади.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы