Икки томонлама ҳамкорлик
28.
06. 2021
15:25
4468
Международное сотрудничество

2021 йил 28 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раис ўринбосари Исломбек Боқижонов ва Туркия Республикасининг атроф-муҳит муҳофазаси ва шаҳарсозлик вазир ўринбосари Фатьма Варанк ўртасида Халқлараро комиссияси йиғилиши олдидан экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш йўналишида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалаларига бағишланган икки томонлама учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда томонлар қуйидаги йўналишларда ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олдилар:

– шаҳар ва қишлоқ шароитида маиший чиқиндиларни бошқариш ва қайта ишлаш;
– «Ноль чиқинди» тизимини амалиётга татбиқ этиш;
– шаҳар ва қишлоқ шароитида оқова сувларни бошқариш ва қайта ишлаш;
– атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш ва атмосферага ташламаларни камайтириш;
– атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчилик йўналишида;
– «яшил иқтисодиёт» га ўтиш тажрибасини ўрганиш ва уни ривожлантириш;
– муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда экотуризм ва биологик хилма-хилликни сақлаш;
– экологик ҳуқуқ ва экологик таълимини ривожлантиришда турк тажрибасини ўрганиш соҳасида техник ҳамкорлик юритиш.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы