Йилнинг энг фаол ёш экологи
22.
06. 2021
20:37
5113
Событие

2021 йил 22 июнь куни Давлат экология қўмитасида «Йилнинг энг фаол ёш экологи» кўрик-танловининг республика босқичи ўтказилиб, якунлар умумлаштирилиб, ғолиблар эълон қилинди.

Танлов ҳайъати раиси – Давлат экология қўмитаси раиси ўринбосари таъкидлаганидек, мамлакатимизда экологик ҳолатни яхшилаш, чиқиндиларнинг фуқаролар соғлиғига зарарли таъсирининг олдини олиш, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини ошириш учун қулай шароитлар яратиш, маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни янада такомиллаштиришда экология ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги кадрларнинг ўрни беқиёс.

Мазкур танлов мамлакатимизда экологик хавфсизликни таъминлаш тизимида фаолият юритаётган ходимларининг соҳада қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатлар, кенг кўламли ўзгаришлар мазмун-моҳиятини янада теранроқ англаш,чиқиндиларнинг инсонлар соғлиғига зарарли таъсирининг олдини олиш, шунингдек, ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш учун қулай шароитлар яратиш мақсадида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида техник ва технологик жараёнлар оқибатида юзага келаётган муаммоларни ҳал этишга янги ёндашувларни жорий қилиш ходимларнинг билим даражасини юксалтириш ҳамда вилоятларда меҳнат қилаётган кадрлар ўртасида ўзаро маданий-дўстлик алоқаларини йўлга қўйиш, уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган.

Жорий йил 10-19 июнь кунлари Қўмита тизимида «Йилнинг энг фаол ёш экологи» кўрик-танловининг вилоят босқичлари бўлиб ўтди.

Танлов жараёнларида ходимларнингамалий тажрибаси, ижтимоий-сиёсий билимлари ҳам синаб кўрилди. Хусусан, иштирокчиларнинг мамлакатимиздаги туб ислоҳотлар, жумладан, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли чора-тадбирлар моҳияти ҳамда унда ходимларнинг ўрни ва вазифаси билан боғлиқ билимлари синовдан ўтказилди.

Республика босқичи якунларига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси биринчи ўринни, Тошкент шаҳри иккинчи ўринни, Фарғона вилояти учинчи ўринни эгаллади.

Йилнинг энг фаол ёш экологи

Йилнинг энг фаол ёш экологи

Йилнинг энг фаол ёш экологи

Йилнинг энг фаол ёш экологи

Йилнинг энг фаол ёш экологи

Йилнинг энг фаол ёш экологи

Йилнинг энг фаол ёш экологи

 

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы