Навоий вилояти. Экоинспекторлар 320 минг ковракни асраб қолди
18.
06. 2021
11:14
4567
Новости

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси инспекторлари томонидан Навоий вилоятида рейд тадбирлари ўтказилди.

«Нурсултон асад» МЧЖ  томонидан ёлланган 70 нафар ишчи (бошқа мамлакат фуқаролари) Нурота ширкат хўжалиги чўл ҳудудида умумий ҳисобда 280 минг туп коврак атрофини очиб, кесишга тайёрлангани аниқланди.

Шунингдек, «Ўралбой ота» МЧЖ томонидан ёлланган, Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидан келган 20 нафар фуқаро 40 мингдан ошиқ туп коврак атрофини очган. Бу ҳатти ҳаракатлар ноқонуний эканлиги ИИБ вакиллари иштирокида тилга олинган МЧЖ мутасаддилари ва ишчиларига тушунтирилиб, ҳудуддан чиқариб юборилди. Хуллас, Давлат экология қўмитаси томонидан амалга оширилган рейдлар давомида 320 минг туп коврак сақлаб қолинди.

Ковракнинг Ўзбекистонда 50 дан зиёд тури учрайди. Унинг елим-смоласи халқ табобатида томир тортиши, ўпка сили, ўлат, захм, кўк йўтал, тиш оғриғи, асаб ва бошқа касалликларни даволаш учун, шунингдек, қувват берувчи, балғам кўчирувчи ва гижжа ҳайдовчи малҳам сифатида қўлланилади.

Сассиқ коврак сўнгги йилларда йўқолиб кетиш хавфи вужудга келганлиги сабабли 2019 йилда «Қизил китоб»га киритилган.

Навоий вилояти

Навоий вилояти

Навоий вилояти

Навоий вилояти

Навоий вилояти

Навоий вилояти

Навоий вилояти

 

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы