Самарқанд вилояти, Зарафшон миллий табиат боғи. Муносабат
02.
06. 2021
19:28
4779
Новости

Яқинда ижтимоий тармоқлар орқали Самарқанд вилояти Зарафшон миллий табиат боғида ноқонуний дарахтларга зиён етказилаётганлиги тўғрисида маълумот тарқаган эди. Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ва Жомбой тумани назорат инспекциясининг давлат инспекторлари, вилоят Фавқулотда вазиятлар бошқармаси, ҳавфсиз дарё вилоят бўлими, «Самаркандский вестник» газетаси бош муҳаррир ўринбосари Анастасия Павленко ҳамда 3 нафар эркин блогерлар иштирокида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганишлар жараёнида аввало, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 30 ноябрдаги 2020 йилда 05, 06, 07-рақамлари билан мазкур миллий боғ ҳудудидаги яроқсиз ҳолатга келиб қолган дарахт ва буталарни тегишли тартибда кесиш ишлари олиб борилган, шу билан бир қаторда ушбу миллий табиат боғидаги 12 туп дарахт ва буталар 10 нафар фуқаролар томонидан ноқонуний тарзда кесилганлик ҳолати ҳам аниқланиб, Зарафшон миллий табиат боғининг назорат инспекцияси инспекторлари томонидан қонунбузарга нисбатан МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисмига биноан, 2 млн 305 минг сўм жарима ва 5 млн 755 минг сўм зарар ҳисобланган.

Шунингдек, Зарафшон дарёсидан ноқонуний олинаётган қум-шағал масаласига ойдинлик кириб ўтилди. МЧС ва хавфсиз дарё вилоят бўлими маъсулларининг таъкидлашича айни пайтда мазкур дарёнинг қирғоқ минтақасини эма балки, дарёнинг узанида хавфли деб топилган худудлариги яъни 2 нуқтасига қонун талдаблари асосида вақтинчалик рухсат этилганлиги айтиб ўтилди. Дарёда олиб борилаётган қолган ноқонуний харакатлар Экология бошқармаси томонидан қаттиқ назоратга олинган.

Айни пайтда, қонунда белгиланган талаблар асосида қўшимча тарзда суриштирув ўрганиш ишлари олиб орилмоқда.

Зарафшон миллий табиат боғи

Зарафшон миллий табиат боғи

Зарафшон миллий табиат боғи

Зарафшон миллий табиат боғи

Зарафшон миллий табиат боғи

 

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы