Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси А. Максудов хизмат сафари билан Сурхон давлат қўриқхонасида бўлди.
А. Максудов ушбу қўриқхонанинг фаолиятини бевосита жойига чиққан ҳолда ўрганиб, унинг бетакрор табиатини, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини янада муҳофаза қилиш, асраб-авайлаш юзасидан масъулларга топшириқ ҳамда кўрсатмалар берди.
Арчали тоғлари бағридаги очиқ майдонда қўриқхона ходимлари билан бўлган учрашувда улар билан самимий мулоқот қилиб, она табиатни асрашдаги масъулиятли ишларига омад тилади.
Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати