Раддия яқин орада эълон қилинади
12.
05. 2021
13:00
4604
Эконадзор

Бугун, яъни 12 май куни ижтимоий тармоқларда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг имзоси билан Ўзбекистон Республикаси «Қизил китоби»га киритилган Тяньшан қўнғир айиғини отишга Россия Федерацияси фуқаросига рухсатнома берилгани хусусида шов-шувли хабарлар тарқатилди.

Энг аввало шуни таъкидлаш жоизки, мақола муаллифи Наргис Қосимова бу борадаги амалдаги қонунчиликни яхши ўрганмасдан жамоатчиликни чалғитиш орқали қўмита раҳбариятини ёмонотлиғ қилиш мақсадида одамларни жунбушга келтирадиган хабар тарқатган.

Аслида рухсатнома бериш жараёни қонунчиликка тўлиқ риоя қилинган ҳолда амалга оширилган. Ҳозирда бу масала бўйича асосли раддия тайёрланмоқда.

Раддия яқин орада барча оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы