Диққат эълон! Тендер – Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри
30.
04. 2021
19:49
5012
Тендер

 

Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар!

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида маиший чиқиндиларни тўплаш, ташиш, саралаш ва қайта ишлаш хизматларини давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириш лойиҳаси юзасидан икки босқичли тендернинг биринчи босқичи бошланганлигини эълон қилади.

Тендерда иштирок этиш учун аризалар ҳамда дастлабки малакани баҳолаш ҳужжатлари (эълон остида кўрсатилган) ёпиқ конвертда, мухрланган, лойиҳа номи кўрсатилган ва Маиший чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиб кетиш, саралаш ва қайта ишлаш соҳасида Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни тузиш ҳуқуқи бўйича тендер ғолибини аниқлаш учун тендер комиссиясига деб ёзилган ҳолатда, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига, шунингдек Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигига ариза нусхаси (иловаларисиз), 2021 йилнинг 4 июнь куни соат 18-00 га Тошкент вақти билан) қадар тақдим этилиши шарт.

Тендер ўтказиш учун асос: Ўзбекистон Республикасининг “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.09.2020 йилдаги ПҚ-4845-сон қарори.

1) Лойиҳа концепцияси;

2) Дастлабки малакани баҳолаш ҳужжатлари;

Қуйидаги манзил бўйича кўрсатилган алоқа воситалари орқали батафсил маълумот олишингиз мумкин.

100032, Тошкент ш., Мирзо Улуғбек т., Сайрам кўчаси, 15-уй;

Телефонлар: (+998) 71 207-07-70 (ички. 1072#);   (+998) 99 409-70-02.

 

 


 

Полезные ресурсы