Тошкент шаҳридаги «ЭКО БОҒ» дарахт экиш акцияси бўлиб ўтмоқда
13.
02. 2021
14:26
5804
Новости

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон экологик партияси ҳамкорлигида ташкиллаштирилган ушбу тадбирда кенг жамоатчилик ва кўнгиллилар ҳам иштирок этишмоқда.

Пойтахтимизнинг Мирзо-Улуғбек тумани ҳудудида жойлашган «Эко боғ»да турли хил мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилмоқда. Кўнгиллилар орасида кўплаб санъат намоёндалари, халқимизнинг севимли санъаткорлари ҳам акцияда иштирок этиб, она табиатимиз гўзаллиги ва атроф муҳит мусаффолигига ўзларининг муносиб хиссаларини қўшишмоқда.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы