Ёшлар билан учрашув
10.
02. 2021
10:51
5243
Новости

Бугун мамлакатимизда навқирон авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга кенг имконият ва шароит яратиш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилаётгани ҳеч кимга сир эмас. Бунда ёшларнинг қизиқишлари, таклиф ва ташаббусларини рўёбга чиқаришга жиддий эътибор берилмоқда. Вазирлик ва идоралар мутасаддиларининг фаол йигит-қизлар билан очиқ мулоқот қилишга алоҳида вақт ажратаётгани ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлиши табиий.

Куни кеча Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида ўтказилган навбатдаги тадбирга Тошкент шаҳри ва вилоятида тизим ташкилотларида меҳнат қилаётган ёш мутахассислар таклиф этилди. Уларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида" 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармони билан тасдиқланган ҳужжатда кўзда тутилган вазифалар ҳақида атрофлича маълумот берилди. Юртбошимиз Шавкат Мирзиёвнинг 2020 йил 25 декабрь куни Ёшлар форумидаги мурожаатининг долзарб аҳамияти хусусида сўз юритилди.

Давлат экология қўмитаси раиси ўринбосари И. Боқижоновнинг ёшларни расмиятчиликдан холи, самимий суҳбатга чорлаши йигит-қизларнинг ўз фикр-мулоҳазаларини эмин-эркин ифодалашига замин яратди. Улар ташаббусларни дадил илгари сурдилар, ўзаро баҳслашдилар. Қўмита раҳбарияти эса, ўз навбатида, билимдон ва ўз устида тинимсиз ишлайдиган шижоатли ёшларни тизимдаги масъул лавозимларга ишга жойлаштириш таклифи билан чиқди. Давлатимиз раҳбари олиб бораётган сиёсат туфайли бугун ёшларга ғамхўрлик кўрсатиш том маънода биринчи даражали вазифага айлангани қайта-қайта таъкидланди.

Очиқ мулоқот қатнашчилари бундай тадбирни тез-тез ўтказиб туришга келишиб олдилар.

Ёшлар билан учрашув

Ёшлар билан учрашув

Ёшлар билан учрашув

Ёшлар билан учрашув

Ёшлар билан учрашув

Ёшлар билан учрашув

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы