Навоий вилояти. Атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш йўлида...
23.
12. 2020
15:40
5404
Новости

Давлат экология қўмитаси раиси Алишер Максудов Навоий вилоятига ташрифи доирасида Навоий шаҳрида фаолият юритаётган «Бережливость» хусусий ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан яқиндан танишди.

Мазкур ташкилот турли чиқиндиларни йиғиш, ташиш ва қайта ишлашга ихтисослашган.

Корхона томонидан бугунги кунга қадар Навоий шаҳридаги 20 минг аҳоли учун чиқинди ташлайдиган контейнерлар ўрнатилган, яна 20 минг контейнерларни янгилаб беришни режалаштирган.

Корхона шаҳардаги кўп қаватли уйлар атрофига махсус ерости чиқинди контейнерларини ҳам ўрнатган. Бу атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш, чиқиндидан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш имконини беради

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы