Танлов ғолиблари тақдирланди
16.
12. 2020
12:15
5687
Новости

Хабарингиз бор, аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, улғайиб келаётган ёш авлод қалбида атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш ҳиссини ошириш мақсадида шу йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда «Экология мавзусига доир энг яхши адабий асарлар» танловини эълон қилган эди.

Танловда профессионал адиблар ва ёш ижодкорлар босма нашрлар ҳамда оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган веб-сайтлардаги адабий-бадиий асарлари билан иштирок этди. 2019 йилнинг 31 августидан 2020 йилнинг 20 ноябригача эълон қилинган ижодий ишлар таниқли ва тажрибали ижодкорлар ҳамда экология соҳаси мутахассисларидан таркиб топган ҳайъат аъзолари томонидан кўриб чиқилиб, ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

2020 йилнинг 15 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы