Орол денгизи ҳавзаси тупроқларининг деградациясига қарши барқарор ва нейтрал ландшафтлари асосида кўлларни, сув-ботқоқ ерларни ва қирғоқбўйи коридорларини сақлаш ва барқарор бошқариш - барқарор ҳаёт тарзини таъминлайди, атроф – муҳитни муҳофаза этишда муҳим аҳамият касб этади. Куни кеча Давлат экология қўмитаси, БМТ Тараққиёт дастури ҳамда ГЭФнинг ҳамкорликдаги “Оролбўйи сув-ботқоқ ерларни барқарор бошқариш” лойиҳасининг тақдимоти ҳамда муҳокамаси бўлиб ўтди.
Ташкил этилган онлайн анжуманда Давлат экология қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Н. Обломурадов ҳамда БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска сўзга чиқиб, лойиҳанинг мақсад ҳамда вазифалари хусусида ахборот бериб ўтдилар.
Лойиҳа 2021-2026 йиллар давомида амалга оширилиши режалштирилган бўлиб, мақсади хусусий сектор ва маҳаллий ҳамжамиятни жалб қилган ҳолда ер усти, ботқоқли ва қирғоқ экотизимларини комплекс бошқариш орқали Орол денгизи ҳавзасидаги ландшафтлар ва барқарор ҳаёт муҳитини барқарорлигини ошириш.
Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати