Санитар тозалаш соҳаси ходимлари учун семинар
09.
10. 2020
17:25
5664
Новости

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 10 август куни мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва аҳоли саломатлигини сақлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, шунингдек, мамлакатимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва экологик хавфсизликни таъминлаш, санитар тозалаш соҳасини янада ривожлантириш, кадрлар малакасини ошириш асосий вазифалардан бири ҳисобланади.

Махсус автотранспорт ҳайдовчиларининг малакасини мунтазам ошириб бориш бўйича Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ўқув режа ва дастури асосида Қўмита ҳузуридаги Атроф муҳитни мухофаза қилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази томонидан жорий йил сентябрь ойидан бошлаб Тошкент вилояти «Тоза ҳудуд» ДУКда фаолият юритиб келаётган махсус автотранспорт ҳайдовчиларини ишдан ажралмаган ҳолда жойларда малакасини ошириш курслари ташкил этилмоқда.

Айни дамда Давлат экология қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари билан ҳамкорлигида чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида фаолият кўрсатаётган корхоналар учун мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ўқув курсларини ташкил этиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказларидаги транспорт йўналишидаги коллежлар ҳамда «Моно марказ» лар имкониятидан беғараз фойдаланиш бўйича чора тадбирлар ишлаб чиқилмоқда.

2020 йил 9 октябрь куни мазкур ўқув курси якунлари бўйича ўз малакасини оширган соҳа мутахассисларига сертификатлар тақдим этиш доирасида чиқиндиларни қайта ишлаш, санитар хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар билан учрашув ташкил этилди.

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 29 сентябрдаги қарори мазмун-моҳияти, белгиланланган вазифалар тушунтирилди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы