Бугунги кунда аҳоли, хусусан ўқувчи, талаба ёшлар ўртасида экологик таълим, маданиятни ошириш, уларни атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масаларига кенг жалб қилиш мақсадида, шунингдек, 4 октябрь – Бутунжаҳон ҳайвонларни муҳофаза қилиш куни муносабати билан Давлат экология қўмитаси ҳамда Тошкент ҳайвонот боғи ҳамкорликда жорий йил 4 октябрь куни мутахассислар иштирокида учрашув ташкил этди.
Тадбир доирасида умумтаълим мактаб ўқувчилари ўртасида танлов ҳамда ҳайвонот боғи бўйлаб саёҳат ташкил этилди.
Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати