ЎзА - Туркия телевидениесида Зомин ҳақида кўрсатув берилди
27.
09. 2020
23:10
5503
Новости

Бугун Туркиянинг «TRT Avaz» телеканали ижодкорлари Ўзбекистоннинг энг сўлим гўшаларидан бири Жиззах вилоятининг Зомин тумани ҳақида лавҳани эфирга узатди.

Бундан аввалроқ Туркиянинг «TRT Avaz» телеканали ҳамда «Anadolu» ахборот агентлиги ижодкорлари Зомин туманида бўлиб, ушбу кўрсатувни тайёрлаб кетишганди.

«Anadolu» ахборот агентлиги бир асрлик тарихга эга дунёнинг нуфузли ахборот магнатларидан бўлса, «TRT Avaz» телеканали кўрсатувлари 140 мамлакатда эфирга узатилади. Шу боис улар томонидан Зомин ҳақидаги кўрсатув ҳам юксак маҳорат билан тайёрланган.

Кўрсатув ижодкорлари Зоминнинг гўзал табиати, ноёб ўсимлик ва ҳайвонот дунёси бутун жозибасини, гўзаллигини кенг ва қизиқарли қилиб кўрсатиб беришди. Манзаралар намойиши давомида мамлакатимиз ҳукумати томонидан Зомин табиатни ҳимоя қилишда, туризмни ривожлантиришда амалга оширилаётган ишлар ҳақида мароқли хикоя қилинди.

Ҳудудда ноёб арчазор мавжуд. Бу ерда 1216 ўсимликлар тури учраб, уларнинг 21 тури Ўзбекистон «Қизил китоби»га киритилган. «Зомин» қўриқхонасида шифобахш ўсимликларнинг 20 турдан ортиғи ўсади. Судралиб юрувчиларнинг 14 тури, қушларнинг 102 тури ва сут эмизувчиларнинг 30 тури учрайди. Қўнғир айиқ ва Туркистон силовсини Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг «Қизил Китоби»га киритилган.

Зомин табиатининг манзараларини намойиш этиш давомида бу ерда туризмни ривожлантиришда, соғломлаштириш масканлари барпо этишда амалга оширилган ишлар ҳақида фаолият кўрсатаётган мутахассисларнинг фикр-мулоҳазалари ҳам берилгангани кўрсатувнинг янада мазмунли чиқишини таъминлаган.

Тошқул БЕКНАЗАРОВ, ЎзА

Манба: http://uza.uz/oz/society/turkiya-televideniesida-zomin-...

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы