Давлат экология қўмитаси жамоаси табриклайди!
26.
09. 2020
11:50
5523
Новости

Давлатимиз раҳбари фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Шавкатжон Абдураззоқовни Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланганлиги билан табриклаймиз. 

Ш.Абдураззоқов Давлат экология қўмитасига раҳбарлик қилган даврда қўмитага юклатилган вазифалар ижросини таъминлашда, янги ташаббусларни жорий этишда ҳамда экология ва атроф муҳитга оид долзарб масалаларни кенг жамоатчилик билан биргаликда ҳал этишда барчага ўрнак бўлди. 

Алоҳида таъкидлаш лозимки, маиший чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш, соҳага давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини жорий этиш ва хизматлар қамровини ошириш бўйича муҳим янги ташаббусларни бошлаб берди.

Давлат экология қўмитаси жамоаси номидан Шавкатжон Абдураззоқовни масъулиятли лавозимдаги фаолиятига муваффақиятлар тилаб қоламиз!

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы