- Новости
- О министерстве
- Правовые основы деятельности
- Задачи и функции министерства
- История министерства
- Руководство
- Структура министерства
- Тендеры
- Молодежная политика
- Вакансии
- Показатели деятельности
- Общественный совет
- Коллегия министерства
- Международное сотрудничество
- Электронное правительство
- Духовность и просветительство
- Противодействие коррупции
- Green University
- Деятельность
- Документы
- Открытые данные
- Открытая информация о открытости деятельности
- Открытая информация о бюджете
- Общая открытая информация
- Лица, ответственные за размещение Открытой информации
- О реализации государственной программы
- Заключения экологической экспертизы
- Public hearing
- Зеленые сады
- Работы, проводимые отделом внутреннего аудита
- Информационная служба
- Услуги
- Контакты
- COP14
-
О деятельности
-
Функции и обязанности
-
Услуги
-
Законодательство
Фаолият йўналишлари тўғрисида маълумот
1. Сувни иқтисод қилувчи технологияларни (айланма сув таъминоти, такрорий кетма-кетлик билан фойдаланиш ва бошқалар) қўллаш билан сув ресурсларини турли хилдаги ифлосланишлардан муҳофаза қилиш, сув ресурслари муҳофаза қилиш ва сувдан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши бўйича назорат.
2. Ифлослантирувчи моддаларнинг атроф-муҳитга йўл қўйилиши мумкин бўлган чегаравий ташламалари меъёрларини тасдиқлаш.
3. Юридик ва жисмоний шахслар томонидан қонун ҳужжатларининг:
– ифлослантирувчи моддаларнинг атроф табиий муҳитга йўл қўйилиши мумкин бўлган чегаравий ташламаларининг белгиланган лимитлари ва меъёрлари ҳамда ташламаларнинг белгиланган меъёрларгача камайтириш бўйича келишилган чора-тадбирларнинг;
– корхоналар ва бошқа объектларни жойлаштириш, лойиҳалаш, қуриш ҳамда янги ва реконструкция қилинган корхона ва бошқа объектларни ишга туширишда экологик меъёр, стандарт ва талабларга;
– сувни муҳофаза қилиш объектлари, сув хўжалиги тизимлари, сув омборлари ва бошқа гидротехник иншоотлардан фойдаланиш қоидалари;
– табиатдан фойдаланувчилар томонидан сув ресурсларидан фойдаланиш, ифлослантирувчи моддалар ташламаларининг бирламчи ҳисоби юритилиши;
– сув ресурсларидан фойдаланиш, сувлардан фойдаланишнинг белгиланган меъёр, қоидалари ва режимига риоя қилиш, ер усти ва ер ости сувларининг ифлосланиш, булғаланиш ва камайиб кетишидан муҳофаза қилиш, шунингдек сув объектларининг қирғоқбўйи полоса(зона)ларида сувни муҳофаза қилиш чора-тадбирлари бажарилиши борасида давлат назоратини қонун ҳужжатларида бегиланган тартибда амалга ошириш.
4. Ўзбекистон Республикасини экологик ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Концепциялари, асосий йўналишлари ва давлат режалари лойиҳаларига таклифлар тайёрлаш.
5. Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича узоқ муддатли давлат ва мақсадли дастурларни тайёрлашда иштирок этиш.
6. Сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш соҳасида, махсус ваколатли давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, табиатни муҳофаза қилиш фаолиятини тармоқлараро бошқариш.
7. Ер ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш, сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш бўйича ҳудудий инспекцияларнинг:
– юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига риоя этиш, улар томонидан атроф-муҳит муҳофазаси ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш;
8. Ер ресурсларини сув ва шамол эрозияси, селлар, сув босиши, ботқоқлашиш, иккиламчи шўрланиши, қуриб кетиши, зичлашиши, ишлаб чиқариш чиқиндилари, кимёвий ва радиоактив моддалар билан ифлосланишлардан, бузилишнинг бошқа жараёнларидан муҳофаза қилиш.
9. Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, юридик ва жисмоний шахслар томонидан қонун ҳужжатларининг:
– янги ва реконструкцияланган ва бошқа объектларни жойлаштириш, лойиҳалаш, қуриш ва фойдаланишга ишга туширишда экологик меъёр, андоза ва талабларга;
– фойдали қазилмаларни қазиб олиш, портлатиш ишларини амалга оширишда, кон-бойитиш фаолияти натижасида ҳосил бўладиган чиқинди сақлагичлари, террикон, ағдарма ва аҳлатхоналарни жойлаштириш ва улардан фойдаланишда атроф-муҳитни ифлосланиши, булғаланиши ва камайиб кетиши, табиий ресурслардан мажмуавий фойдаланиш талабларига;
– кенг тарқалган қазилма бойлииклари конларини қазиб олиш меъёр ва қоидаларига;
– ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, уларни ўсишини рағбатлантиргичларни, минерал ўғитлар, бошқа кимёвий восита ва препаратларни ташиш, сақлаш ва уларни қўллашда атроф-муҳит муҳофазаси талабларига;
– ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар томонидан ер участкаларидан белгиланган мақсадларга мувофиқ фойдаланишлари, ва улар томонидан тупроқларни муҳофаза қилиш тадбирларини амалга оширилиши;
– вақтинча фойдаланишга берилган ерларни қурилиш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш жараёнларида ва бошқа таъсирларда бузилганини кейинчалик яроқли ҳолга келтирилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш.
10. Чиқиндиларни сақлаш ва кўмиш мақсадларида ер ости иншоотларини қуриш ва улардан фойдаланиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензияларни белгиланган тартибда бериш.
11. Ерларни ва кенг тарқалган фойдали қазилмаларни муҳофаза қилиш соҳасида табиатни муҳофаза қилиш фаолиятининг тармоқлараро бошқариш, махсус ваколатли давлат органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш.
12. Ҳудудий инспекцияларнинг ер ва ер ости бойликларини муҳофазаси борасидаги фаолиятига услубий раҳбарлик ва уларни мувофиқлаштирувини:
– юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя қилинишини таъминлаш, улар томонидан атроф-муҳит муҳофазаси ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги мажбуриятларни бажарилиши;
– давлат ва бошқа ташкилотларни ҳамда фуқароларни атроф-муҳитдаги ўзгаришлар, унинг ҳолати башоратлари, табиий ресурслардан фойдаланиш ва кўрилаётган тегишли чора-тадбирлар тўғрисида хабардор қилиш;
– табиатни муҳофаза қилиш фаолияти самарадорлигини ошириш, давлат ва бошқа экологик дастурларни амалга оширилишида фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар иштирокини таъминлаш;
– давлат хизматларини, шу жумладан тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили бўйича кўрсатиш;
– ҳукумат қарорларининг амалга оширилиши ва бажарилиши масалалари бўйича амалга ошириш.
13. Фойдали қазилмаларни қазиб олишда қишлоқ хўжалиги, ўрмон ва бошқа ер ресурсларига салбий таъсирни олдини олиш ёки чеклаш чора-тадбирлари бажарилишини, шунингдек рекультивация ишлари амалга оширилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш.
14. Ер ресурслари ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш соҳасида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқилишида иштирок этиш.
– вақтинча фойдаланишга берилган ерларни қурилиш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш жараёнларида ва бошқа таъсирларда бузилганини кейинчалик яроқли ҳолга келтирилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш.
15. Чиқиндиларни сақлаш ва кўмиш мақсадларида ер ости иншоотларини қуриш ва улардан фойдаланиш учун ер қаъри учпсткаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензияларни белгиланган тартибда бериш.
16. Ерларни ва кенг тарқалган фойдали қазилмаларни муҳофаза қилиш соҳасида табиатни муҳофаза қилиш фаолиятининг тармоқлараро бошқариш, махсус ваколатли давлат органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш.
17. Ҳудудий инспекцияларнинг ер ва ер ости бойликларини муҳофазаси борасидаги фаолиятига услубий раҳбарлик ва уларни мувофиқлаштирувини:
– юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя қилинишини таъминлаш, улар томонидан атроф-муҳит муҳофазаси ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги мажбуриятларни бажарилиши;
– давлат ва бошқа ташкилотларни ҳамда фуқароларни атроф-муҳитдаги ўзгаришлар, унинг ҳолати башоратлари, табиий ресурслардан фойдаланиш ва кўрилаётган тегишли чора-тадбирлар тўғрисида хабардор қилиш;
– табиатни муҳофаза қилиш фаолияти самарадорлигини ошириш, давлат ва бошқа экологик дастурларни амалга оширилишида фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар иштирокини таъминлаш;
– давлат хизматларини, шу жумладан тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили бўйича кўрсатиш;
– ҳукумат қарорларининг амалга оширилиши ва бажарилиши масалалари бўйича амалга ошириш.
18. Фойдали қазилмаларни қазиб олишда қишлоқ хўжалиги, ўрмон ва бошқа ер ресурсларига салбий таъсирни олдини олиш ёки чеклаш чора-тадбирлари бажарилишини, шунингдек рекультивация ишлари амалга оширилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш.
19. Ер ресурслари ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш соҳасида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқилишида иштирок этиш.
Бошкарманинг ер ресурслари ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш йўналишидаги вазифалари ва функциялари
Қуйидагилар ер ресурслари ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш йўналишида Бошқарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Бошқарманинг вазифалари ва функциялари
Қуйидагилар Сув ер ресурслари йўналишида Бошқарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:
– Бошқарма ва ҳудудий органларнинг сув ресурсларини муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш ва ташкил этиш;
– сув, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар (ер усти сув объектларининг сувни муҳофаза килиш зоналари ҳамда ер ости чучук сувлари ҳосил бўладиган, муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд макоми берилган ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан давлат экологик назоратини олиб бориш;
– табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни аслидагидай қайтариш соҳасида давлат бошқарувини амалга ошириш;
– экология ва атроф-муҳит муҳофаза қилиш соҳасида тарбия ва таълим тизимини ривожлантириш, экологик билимларни тарғиб қилиш борасида таклифлар ишлаб чиқиш;
– атроф-муҳитнинг кулай экологик ҳолати саклаб турилишини таъминлаш, экологик вазиятни соғломлаштириш;
– атроф-муҳит муҳофазаси ишларини, ягона табиатни муҳофаза килиш ва ресурс тежайдиган сиёсатни ишлаб чикилишида, шунингдек уни ўтказилишида амалий чора-тадбирларни амалга оширилишида идоралараро ўзаро харакатни мувофиқлаштириш масалалари бўйича умумий раҳбарликни амалга ошириш ва х.к.
Бошқарма ва ҳудудий органларнинг сув, ер ресурслари муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш ва ташкил этишга оид функцияларига қуйидагилар киради:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-хуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;
тегишли бўлинма фаолиятига бевосита раҳбарликни амалга ошириш, ушбу бўлинмага Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармони ва қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори ва бошқа қонун ҳужжатлари ҳамда Давлат экология қўмитаси ҳужжатлари билан юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;
Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятини ўз ваколатлари доирасида мувофиқлаштириш;
прогноз кўрсаткичларининг бажарилишини мунтазам таҳлил қилиш ҳамда Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари ушбу курсаткичларга сузсиз эришишини таъминлашга каратилган қўшимча чора-тадбирлар кўриш бўйича таклифларни Давлат экология қўмитаси раисининг назорат қилувчи ўринбосарларига киритиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, Давлат экология қўмитасининг таркибий бўлинмаларида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, таркибий бўлинма ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини қўриш;
1) Давлат экология қўмитаси Ҳайъати қарорлари, раис ва унинг ўринбосарларининг буйруқ ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
2) таркибий бўлинмаларнинг ҳар чораклик иш режалари ишлаб чиқилишини, уларнинг тасдиқлаш учун киритилишини, уларда кўрсатилган вазифалар ва тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
3) таркибий бўлинмалар фаолиятига оид масалалар юзасидан қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни кўуриб чиқиш учун Давлат экология қўмитаси раҳбариятига киритиш;
4) Давлат экология қўмитасига такдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш, уларни пухта ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий ва бошқа экспертизадан ўтказиш;
5) Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарларининг фаолияти самарадорлиги ҳамда натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш, мажлисларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, якуний натижалар бўйича зарур чоралар кўриш;
6) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Президент Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;
7) давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.
Бошқарманинг сув ресурсларини муҳофаза қилиш соҳасидаги
функцияларига қуйидагилар киради:
1) ер усти, ер ости сувларини ифлослантириш манбалари устидан давлат экологик назорати ўтказилишини амалга оширади ва мувофиқлаштиради;
2) сув ресурсларидан фойдаланилиши, ер усти ва ер ости сувларидан фойдаланишнинг белгиланган меъёрлари, қоидалари ва режимига, уларни ифлосланиш, булғаниш ва қуриб қолишдан муҳофаза қилиш, шунингдек, сув объектларининг қирғоқ буйиларида (зоналарида) сувни муҳофаза қилиш чора- тадбирлари бажарилишини назорат қилади;
3) сувдан махсус фойдаланиш ва сувни махсус истеъмоли учун рухсатномалар бериш, шу жумладан “Ягона дарча” марказлари орқали давлат хизматларини кўрсатиш ва уларнинг ҳисобини юритиш ишларига раҳбарлиқ қилади;
4) оқова сувлар таркибидаги ифлослантирувчи моддаларнинг атроф-муҳитга йўл қуйилиши мумкин бўлган чегаравий ташламалари манбаларини хатловдан ўтказишда ҳамда ўрнатилаётган меъёрларини кўриб чиқишда иштирок этади;
5) оқова сувлар таркибидаги ифлослантирувчи моддаларни атроф табиий муҳитга чиқариб ташлаш(оқизиш)нинг белгиланган экологик меъёрлари, шунингдек ушбу ташламаларни белгиланган меъёрларгача пасайтиришга доир чора-тадбирларни келишади;
6) оқова сувларни очик сув ҳавзалари ва жой рельефига ташлаганлик учун компенсация тўловлари тўловчиларини қамраб олиш борасидаги фаолиятни мувофиқлаштиришда иштирок этади;
7) юридик ва жисмоний шахслар томонидан сувни муҳофаза қилиш объектлари, сув ҳўжалиги тизимлари, сув омборлари ва бошка гидротехника иншоотларини ишлатиш коидаларига риоя этилиши ва бажарилишининг давлат экологик назоратини амалга оширади;
8) сув ресурсларини тежайдиган технологияларни кенг ва ҳар бир ишлаб чиқариш жараёнида жорий қилиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
9) ишлаб чиқариш оқоваларини канализация тизимларига ташлайдиган корхоналар оқова сувлари назоратини ташкиллаштиради;
10) ер усти сув манбаларининг сувни муҳофаза қилиш минтақаларида ҳамда ер ости чучук сувлари ҳосил бўладиган, муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд мақоми берилган ҳудудларда ўтказиладиган рейдлар ва уларнинг натижадорлиги мониторингини юритади.
Ер ресурслари ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш йўналишидаги вазифалари ва функциялари
Қуйидагилар ер ресурслари ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш йўналишида Бошқарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:
– Бошқарма ва ҳудудий органларнинг ер ресурсларини муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш ва ташкил этиш;
– Ер, кенг таркалган қазилма бойликларини, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар (ер усти сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари ҳамда ер ости чучук сувлари ҳосил бўладиган, муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд мақоми берилган худудлар)ни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш сохасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан давлат экологик назоратини олиб бориш;
– табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни аслидагидай қайтариш соҳасида давлат бошқарувини амалга ошириш;
– экология ва атроф-муҳит муҳофаза қилиш соҳасида тарбия ва таълим тизимини ривожлантириш, экологик билимларни тарғиб қилиш борасида таклифлар ишлаб чиқиш;
– атроф-муҳитнинг қулай экологик ҳолати сақлаб турилишини таъминлаш, экологик вазиятни соғломлаштириш;
– атроф-муҳит муҳофазаси ишларини, ягона табиатни муҳофаза қилиш ва ресурс тежайдиган сиёсатни ишлаб чиқилишида, шунингдек уни ўтказилишида амалий чора-тадбирларни амалга оширилишида идоралараро ўзаро харакатни мувофиклаштириш масалалари бўйича умумий раҳбарликни амалга ошириш ва х.к.
Бошқарма ва ҳудудий органларнинг сув, ер ресурслари муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш ва ташкил этишга оид функцияларига қуйидагилар киради:
1) тупроқларни ифлослантириш манбалари устидан давлат экологик назорати ўтказилишини амалга оширади ва мувофиқлаштиради;
2) ишлаб чиқариш чиқиндилари, кимёвий моддалар билан ифлосланишдан, ҳароб қиладиган бошқа жараёнлардан ҳимоя қилиниши назорат қилиш;
3) янги ва қайта қурилган корхоналар ҳамда бошқа объектларни жойлаштириш, лойиҳалаш, қуриш ва ишга туширишда экологик хавфсизлик талабларига риоя этилиши;
4) ер эгалари ва ер участкалари фойдаланувчилари томонидан тупроқни муҳофаза қилиш чора-тадбирларининг ўтказилиши;
5) ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини, уларнинг ўсишини тезлаштирувчи моддаларни, минерал ўғитларни, бошқа кимёвий моддалар ва дориларни ташиш, сақлаш ва қўллаш чоғида атроф муҳитни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилиши устидан назорат;
6) 6-тоифага мансуб бўлган муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар (ер усти сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари ҳамда ер ости чучук сувлари ҳосил бўладиган, муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд мақоми берилган ҳудудлар) давлат кадастрини юритиш;
7) вақтиинча фойдаланишга берилиб, қурилиш, фойдали қазилмалар қазиб олиш ва бошқа таъсирлар натижасида бузилган ерларни фойдаланиш учун яроқли ҳолга келтириш назоратини амалга ошириш;
8) янги муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил қилиш, уларга ном бериш ва уларни қайта номлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
9) сомон поялари ёқилиши олдини олиш, натижасида тупроқ унумдорлигига етказилган зарар бўйича, ҳуқуқбузарларга нисбатан белгиланган тартибда қўйилган даволар мониторингини юритади;
10) собиқ қишлоқ хўжалиги аэродромлари ва зарарли кимёвий моддаларни кўмиш қабристонлари атрофидаги ерларнинг ифлосланиши назоратини мувофиқлаштиради, мониторинг натижаларини таҳлил қилиб, тупрок ифлосланишини камайтириш юзасидан тегишли кўрсатма ва тавсиялар беради.
– Бошқарма ва ҳудудий органларнинг ер ресурсларини муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш ва ташкил этиш;
– Ер, кенг тарқалган қазилма бойликларини, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар (ер усти сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари ҳамда ер ости чучук сувлари ҳосил бўладиган, муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд мақоми берилган ҳудудлар)ни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан давлат экологик назоратини олиб бориш;
– Табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни аслидагидай қайтариш соҳасида давлат бошқарувини амалга ошириш;
– Экология ва атроф-муҳит муҳофаза қилиш соҳасида тарбия ва таълим тизимини ривожлантириш, экологик билимларни тарғиб қилиш борасида таклифлар ишлаб чиқиш;
– Атроф-муҳитнинг қулай экологик ҳолати сақлаб турилишини таъминлаш, экологик вазиятни соғломлаштириш;
– Атроф-муҳит муҳофазаси ишларини, ягона табиатни муҳофаза қилиш ва ресурс тежайдиган сиёсатни ишлаб чиқилишида, шунингдек уни ўтказилишида амалий чора-тадбирларни амалга оширилишида идоралараро ўзаро харакатни мувофиқлаштириш масалалари бўйича умумий раҳбарликни амалга ошириш ва х.к.
Бошқарма ва ҳудудий органларнинг сув, ер ресурслари муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш ва ташкил этишга оид функцияларига қуйидагилар киради:
1) тупроқларни ифлослантириш манбалари устидан давлат экологик назорати ўтказилишини амалга оширади ва мувофиқлаштиради;
2) ишлаб чиқариш чиқиндилари, кимёвий моддалар билан ифлосланишдан, ҳароб қиладиган бошқа жараёнлардан ҳимоя қилиниши назорат қилиш;
3) янги ва қайта қурилган корхоналар ҳамда бошқа объектларни жойлаштириш, лойиҳалаш, қуриш ва ишга туширишда экологик хавфсизлик талабларига риоя этилиши;
4) ер эгалари ва ер участкалари фойдаланувчилари томонидан тупроқни муҳофаза қилиш чора-тадбирларининг ўтказилиши;
5) ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини, уларнинг ўсишини тезлаштирувчи моддаларни, минерал ўғитларни, бошқа кимёвий моддалар ва дориларни ташиш, сақлаш ва қўллаш чоғида атроф муҳитни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилиши устидан назорат;
6) 6-тоифага мансуб бўлган муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар (ер усти сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари ҳамда ер ости чучук сувлари ҳосил бўладиган, муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд мақоми берилган ҳудудлар) давлат кадастрини юритиш;
7) вақтиинча фойдаланишга берилиб, қурилиш, фойдали қазилмалар қазиб олиш ва бошқа таъсирлар натижасида бузилган ерларни фойдаланиш учун яроқли ҳолга келтириш назоратини амалга ошириш;
8) янги муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил қилиш, уларга ном бериш ва уларни қайта номлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
9) сомон поялари ёкилиши олдини олиш, натижасида тупроқ унумдорлигига етказилган зарар бўйича, ҳуқуқбузарларга нисбатан белгиланган тартибда қуйилган даволар мониторингини юритади;
10) собиқ қишлоқ хўжалиги аэродромлари ва зарарли кимёвий моддаларни кўмиш қабристонлари атрофидаги ерларнинг ифлосланиши назоратини мувофиқлаштиради, мониторинг натижаларини таҳлил қилиб, тупроқ ифлосланишини камайтириш юзасидан тегишли кўрсатма ва тавсиялар беради.
11) фойдали қазилмаларни қазиб олиш, портлатиш ишларини ўтказиш, қазилма чиқинди коналарини, терриконлар, қолдиқ жинслар уюмини ва аҳлатхоналарни жойлаштириш ҳамда улардан фойдаланиш чоғида атроф-муҳитни ифлосланишдан, ҳосил бўлган муаммоларни бартараф этиш ҳамда табиий ресурслардан комплекс фойдаланиш талаблари;
12) кенг тарқалган фойдали қазилмаларни қазиб олиш қоидалари;
13) вақтинча фойдаланишга берилиб, қурилиш, фойдали қазилмалар қазиб олиш ва бошқа таъсирлар натижасида бузилган ерларни фойдаланиш учун яроқли ҳолга келтириш устидан давлат экологик назоратини амалга оширади;
14) кенг таркалган қазилма бойликларини муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқарувини амалга ошириш ишларини режалаштиради;
15) чиқиндиларни сақлаш ва кўмиш мақсадларида ер ости иншоотларини қуриш ва улардан фойдаланиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳудуди учун лицензиялар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатади ва уларнинг ҳисобини юритади;
16) дарё ва сой ўзанларидан қум ва шағалларни ноқонуний қазиб олинишини олдини олиш мадсадида рейдлар ўтказилишини ташкиллаштиради ва мониторингини олиб боради.
Рухсат этувчи ҳужжатлар тўғрисида маълумот
Сув ва сувдан фойдаланиш мақсадларига кўра ичимлик, маиший-хўжалик, даволаш, курорт, рекреацион, балиқчилик аҳамиятига эга, саноат ишлаб чиқариш, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа турларга бўлинади. Сув хўжалигининг фойдаланувчи ташкилотлари, сув истеъмолчилари уюшмалари, коммунал-маиший соҳа, гидроэнергетика корхоналари, бошқа корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, бошқа давлатларнинг фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар сувдан фойдаланувчилар бўлиши мумкин.
Сув объектидан сув олиш усулига, сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этилишига қараб сувдан фойдаланиш сувдан умумий ва махсус фойдаланишга бўлинади.
Жисмоний шахслар томонидан сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи махсус иншоотлар ва қурилмаларни қўлламаган ҳолда ўз эҳтиёжларини ҳамда бошқа эҳтиёжларни қондириш мақсадида сувдан фойдаланиш сувдан умумий фойдаланишдир.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи махсус иншоотлар ва қурилмаларни қўллаган ҳолда амалга ошириладиган сувдан фойдаланиш сувдан махсус фойдаланиш дейилади. Сувдан махсус фойдаланишга айрим ҳолларда махсус иншоотлар ва қурилмаларни қўлламаган ҳолда, аммо сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этадиган сувдан фойдаланиш ҳам киритилиши мумкин.
Сув объектлари танҳо ёки биргаликда фойдаланишда бўлиши мумкин. Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юридик ёки жисмоний шахсларга бутунлай ёки қисман фойдаланишга берилган сув объекти танҳо фойдаланиладиган сув объектидир.
Сув объектлари, аввало, аҳолининг ичимлик сувга бўлган эҳтиёжини ва маиший эҳтиёжини қондириш учун фойдаланишга берилади. Сув объектлари танҳо фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёхуд тегишли ваколатга эга давлат органи томонидан қонун ҳужжатларида белгиланадиган тартибда батамом ёки қисман берилади. Сув объектлари танҳо фойдаланиш учун сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш рухсатномаси албатта расмийлаштирилган ҳолда берилади.
Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш рухсатнома асосида амалга оширилади.
Табиий сув объектларининг сувидан махсус фойдаланиш ёки уларнинг сувини махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома ер усти сувлари бўйича — қишлоқ ва сув хўжалиги органлари, ер ости сувлари бўйича — геология ва минерал ресурслар органлари билан келишилган ҳолда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари томонидан берилади.
Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Табиатдан фойдаланиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида»
2018 йил 31 мартдаги 255-сон қарори билан белгиланган.
Жисмоний ва юридик шахслар суни истеъмоли ва сувдан махсус фойдаланиш учун рухсатномани олиш учун ягона давлат ҳизматлари марказлари орқали мурожаат қилишлари мумкин.
Ер ости бойликларидан фойдаланиш ҳуқуқини лицензиялаш
Эгалик қилиш, фойдаланишдан келиб чиқадиган муносабатларни тартибга солиш ва минерал ресурсларни тасарруф этиш (тоғ-кон муносабатлари) мувофиқ амалга оширилади 23.09.1994 й.Ўзбекистон Республикасининг "Минерал ресурслар тўғрисида" ги қонуни талаблари билан № 2018-ХИИ. Махсус ваколатли давлат органлари тоғ-кон муносабатлари соҳасида Ўзбекистон Геология ва минерал ресурслар Давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси саноат хавфсизлиги Давлат қўмитаси бўлади.Экология Давлат қўмитаси қурилишга лицензия беради ва бевосита музокаралар натижалари асосида чиқиндиларни сақлаш ва йўқ қилиш учун ер ости иншоотларини ишлатиш. Лицензия бериш талаблари мувофиқ амалга оширилади Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 7 июндаги ПҚ-649-сонли қарори талаблари билан. "Лицензия бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида ер ости соҳаларидан фойдаланиш ҳуқуқи". Қурилиши учун ер қаъридан фойдаланиш учун лицензия ва тоғ-кон билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини ишга тушириш, унинг эгасининг ер ости иншоотларини қуриш ва эксплуатация қилиш, шу жумладан углеводородларни ер ости сақлаш, чиқиндиларни сақлаш ва йўқ қилиш учун муайян ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқлайди.Қурилиши учун ер қаъридан фойдаланиш учун лицензия ва тоғ - кон билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотлари операция, давлат экологик экспертиза ижобий хулоса фақат берилиши мумкин.Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия бериш сақлаш учун ер ости иншоотларини қуриш ва ишлатиш учун ва чиқиндиларни йўқ қилиш, шунингдек, mineral захиралар бўйича Давлат комиссиясининг ижобий хулосасига эга бўлиш керакфойдаланиш учун тақдим этилган ер қаъри участкаси учун геологик материалларни давлат экспертизаси натижалари асосида Геология Давлат Комитети қошида.
Ер ресурсларини муҳофаза қилиш соҳасида хизматлар
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сонли қарорининг ижроси доирасида “YERELEKTRON” ААТ асосида жами 8883 та ер участка танлаш материалларидан 8719 таси кўриб чиқилди ва экологик талабларга мос келмаган 120 та материалларга рад этилди.
Жорий йилнинг 1-ярмида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 7 июндаги ПҚ-649-сонли қарорига асосан, 9 та углеводород конларида технологик жараёнлари давомида ажралиб чиқадиган чиқинди сувларини ер ости қатламига жойлаштириш учун лицензиялар берилди.
Ҳисобот даврида Давлат геология қўмитаси билан ҳамкорликда норуда фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганиш, уларни қазиб олиш учун ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар олган хўжалик юритувчи субъектларнинг экологик меъёрий ҳужжатлар билан қамраб олинганлиги таҳлили амалга оширилди.
Qonunchilik
O‘zbekiston Respublikasining Qonuni |
|
O‘zbekiston Respublikasining Konstitutsiyasi |
08.12.1992 y.; https://lex.uz/ru/docs/35869?otherlang=3 |
O‘zbekiston Respublikasining Qonuni «Tabiatni muhofaza qilish to‘g‘risida» |
754-XII-son, 9 dekabrya 1992 y. |
O‘zbekiston Respublikasining Qonuni «Suv va suvdan foydalanish to‘g‘risida» |
837-XII-son, 06.05.1993 y.; |
O‘zbekiston Respublikasining ma’muriy javobgarlik to‘g‘risidagi kodeksi; |
22.09.1994 y.; |
O‘zbekiston Respublikasining Yer Kodeksi |
30.04.1998 y.; |
O‘zbekiston Respublikasining Qonuni «Ekologik ekspertiza to‘g‘risida» |
73-II 25.05.2000 y.; |
O‘zbekiston Respublikasining Qonuni «Radiatsiyaviy xavfsizlik to‘g‘risida» |
120-II-son, 31.08.2000 y.; |
O‘zbekiston Respublikasining Qonuni «Qishloq xo‘jalik o‘simliklarini zararkunandalar, kasalliklar va begona o‘tlardan himoya qilish to‘g‘risida» |
116-II-son 31.08.2000 y.; |
O‘zbekiston Respublikasining qonuni «Er osti boyliklari to‘g‘risida»gi O‘zbekiston Respublikasi qonuniga o‘zgartishlar va qo‘shimchalar kiritish haqida (yangi tahriri) |
444-II-son, 13.12.2002 y.; |
O‘zbekiston Respublikasining Qonuni «Muhofaza etiladigan tabiiy hududlar to‘g‘risida» |
710-II-son, 03.12.2004 y. |
O‘zbekiston Respublikasining Qonuni «Ekologik nazorat to‘g‘risida» |
O‘RQ-363-son, 27.12.2013 y.; |
|
|
O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining Qarori «Tadbirkorlik sub’ektlariga davlat xizmatlarini ko‘rsatish mexanizmlarini takomillashtirishga doir qo‘shimcha chora-tadbirlar to‘g‘risida» |
PQ-2750-son, 01.02.2017 y.; |
O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori «Motor moylarini ishlab chiqarishni tashkil etish chora-tadbirlari to‘g‘risida» |
PQ–1759-son 22.05.2012 y
|
O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining Qarori «2017 — 2021 yillarda yer osti suvlari zaxiralaridan oqilona foydalanishni nazorat qilish va hisobga olishni tartibga solish chora-tadbirlari to‘g‘risida» |
PQ–2954-son, 04.05.2017 y. |
|
|
«Erdan foydalanish samaradorligini oshirish chora-tadbirlari to‘g‘risida» |
575-son, 29.11.1994 y.; |
«O‘zbekiston Respublikasining muhofaza etiladigan tabiiy hududlari davlat kadastrini yuritish tartibi to‘g‘risidagi nizomni tasdiqlash haqida» |
104-son, 10.03.1998 y.; |
«O‘zbekiston Respublikasidaer monitoringi to‘g‘risida nizomni tasdiqlash haqida» |
496-son, 23.12.2000 y.; |
«O‘zbekiston Respublikasida atrof tabiiy muhitning davlat monitoringi tizimini takomillashtirish to‘g‘risida» |
737-son, 05.09.2019 y.; |
«Davlat ekologik nazoratini amalga oshirish tartibi to‘g‘risidagi nizomni tasdiqlash haqida» |
216-son, 05.08.2014 y.; |
«2016 — 2020 yillarda O‘zbekiston Respublikasida atrof tabiiy muhit monitoringi Dasturini tasdiqlash to‘g‘risida» |
273-son, 23.08.2016 y.; |
O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qarori «Sug‘oriladigan yerlarni shamol eroziyasiga hamda suv xo‘jaligi ob’ektlarini qum bosishiga qarshi ihota daraxtzorlari barpo etish va rekonstruktsiya qilish chora-tadbirlari to‘g‘risida» |
422-son, 05.06.2018 y.; |
«Atrof-muhitga ta’sirni baholash mexanizmini yanada takomillashtirish to‘g‘risida» |
541-son, 07.09.2020 y. |
«Er qa’ri uchastkalaridan foydalanish huquqi uchun litsenziyalar berish tartibini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari to‘g‘risida» |
403-son, 23.06.2020 y. |
«O‘zbekiston Respublikasi hududidagi suv ob’ektlarining suvni muhofaza qilish va sanitariya-muhofaza zonalarini belgilash tartibi to‘g‘risidagi» nizomni tasdiqlash haqida |
981-son, 11.12.2019 y.; |
«Gidrotexnika inshootlarining xavfsizligi to‘g‘risida»gi O‘zbekiston Respublikasi qonunini amalga oshirish chora-tadbirlari to‘g‘risida» |
499-son, 16.11.1999 y.; |
«Er osti chuchuk suvlari hosil bo‘ladigan zonalarga respublika ahamiyatiga ega bo‘lgan muhofaza etiladigan tabiiy hududlar maqomini berish to‘g‘risida» |
302 26.08.2002 y.; |
«Chuchuk yer osti suvlari chiqadigan zonalarni belgilash to‘g‘risida» |
14-son, 12.01.2004 y.; |
«Kommunal xo‘jaligi tizimida tabiatni muhofaza qilish faoliyatini yaxshilashga doir qo‘shimcha chora-tadbirlar to‘g‘risida
|
11-son, 03.02.2010 y.; |
«O‘zbekiston Respublikasida suvdan foydalanish va suv iste’moli tartibi to‘g‘risidagi» Nizomni tasdiqlash haqida |
82-son, 19.03.2013 y.; |
«Chiqindilar bilan bog‘liq ishlarni amalga oshirish sohasidagi normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash to‘g‘risida» |
95-son, 06.02.2019 y.; |
«Ekologik normativlar loyihalarini ishlab chiqish va kelishish tartibi to‘g‘risidagi Nizomni tasdiqlash haqida» |
14-son, 21.01.2014 y.; |
«Muhofaza etiladigan tabiiy hududning pasportini yuritish tartibi to‘g‘risidagi Nizomni tasdiqlash haqida» |
137-son, 02.06.2014 y.; https://lex.uz/ru/docs/2400255?otherlang=3 |
«O‘simlik dunyosi ob’ektlaridan foydalanishni yanada takomillashtirish chora-tadbirlari to‘g‘risida» |
278-son, 30.09.2015 y.; |
«Ekologik nazorat sohasidagi normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash haqida» |
286-son, 08.10.2015 y.; |
«Majmua (landshaft) buyurtma qo‘riqxonalarini barpo etish va ularning faoliyatini tashkil etish bilan bog‘liq masalalarni tartibga solish chora-tadbirlari to‘g‘risida» |
238-son, 22.07.2016 y.; |
«Tabiatdan foydalanish sohasida davlat xizmatlari ko‘rsatishning ayrim ma’muriy reglamentlarini tasdiqlash to‘g‘risida |
255-son, 31.03.2018 y.; |
«Tabiatni muhofaza qilishni ta’minlashning iqtisodiy mexanizmlarini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari to‘g‘risida |
820-son, 11.10.2018 y.; |
-
Карта
-
Охраняемые природные территории
-
Открытые данные
-
Контакты
Управление охраны водных, земельных ресурсов и недр
1. |
Начальник управления |
Мирзаев Саидазим Саидрахманович |
(+998) 712 070 770 |
|
2. |
Заместитель |
Яруллина |
(+998) 712 070 770 |
|
3. |
Главный специалист |
Ахмаджонов |
(+998) 712 070 770 |
|
4. |
Главный специалист |
Шукуров |
(+998) 712 070 770 |
|
5. |
Ведущий специалист |
Хасанов |
(+998) 712 070 770 |