Қорақалпоғистон: Элликқалъа туманида ноқонуний кесилган дарахтлар
07.
04. 2020
19:05
6496
Янгиликлар

Ҳозирда мамлакатимизда мораторий жорий этилган бўлса-да, аммо жойларда ҳали ҳамон дарахтлар ва буталарни кесиш ҳолатлари кузатиляпти.

Элликқалъа туман инспекцияси томонидан ўтказилган рейд табдири давомида Элликқалъа тумани Бўстон шаҳрида яшовчи фуқаро Н.М. томонидан ноқонуний равишда 6 туб оқ тераклар кесилганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузар фуқарога нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 79-моддаси 1-қисмига асосан 1 115 000 сўм жарима ва табиатга етказилган зарарини қоплаш 2 876 700 сўм даъво ҳисобланди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Фойдали манбалар