Халқаро ҳамкорлик бўйича Германия агентлиги (GIZ) вакиллари билан учрашув
04.
03. 2021
16:02
4780
Янгиликлар

2021 йил 4 март куни Давлат экология қўмитаси, Давлатлараро борқарор ривожланиш комиссияси Илмий ахборот марказининг  Ўзбекистондаги филиали мутахассислари Халқаро ҳамкорлик бўйича Германия агентлигининг минтақавий дастури вакиллари билан учрашдилар. 

Учрашувда «Оролбўйи минтақасида экологик йўналтирилган ривожланиш» лойиҳаси менеджери Паул Шумахер, лойиҳанинг мамлакатдаги координатори Саибжаббор Хасанов ҳамда лойиҳа маслаҳатчиси Жулиан Фелтен иштирок этди.

Томонлар лойиҳа доирасида геоахборот тизими орқали атроф-муҳит мониторинги, Оролбўйи минтақасида экологик туризмни ривожлантириш, экология соҳасида олмон мутахассисларини жалб этган ҳолда кадрлар салоҳиятини ошириш, тажриба алмашиш йўналишларида самарали ҳамкорликни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар.

 

 

Davlat ekologiya qo‘mitasi
Matbuot xizmati

 


Фойдали манбалар