«SamAuto»га Марказ мутахассислари ташрифи
26.
08. 2020
18:17
5318
Новости

«Давэкосертификат» ДУК ва унинг вилоят филиал ходимлари томонидан жорий йилнинг 26 август куни Самарканд автомобил заводи МЧЖ Ўзбекистон Япония қўшма корхонасига ташриф буюрилди. Учрашувда «Давэкосертификат» мутахассислари ва «SamAuto» бош директор ўринбосари Кобилов Ҳусеин Самиевич катнашди.

Мутахассислар заводдаги ишлаб чиқариш жараёнларини ўрганиб чиқди. Бош директор ўринбосари билан суҳбатда импорт килинувчи деталлар, автотранспортни экологик даражаси Евро меъёрлари тўғрисида тушунтириб ўтилди. Ушбу автотранспорт воситалари нафақат маҳаллий, қўшни давлатларгаям экспорт килиниши тўғрисида маълумот берилди.

«SamAuto» томонидан ҳам экологик даражаларга талаблар ўрнатилиши бўйича ўз йўналишида таклиф берилишини таъкидладилар. Бош директор ўринбосари экологик сертификатдан ўтиши бўйича вилоят филиалига мурожаатини йўллади. Айни вақтда амалий ёрдам бериш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Манба: www.ecosertif.uz

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы