Қашқадарё вилоят: Давлат ўрмон хўжаликларидаги ҳайвонот ва ўсимлик олами халқ мулкидир
26.
09. 2019
19:54
6622
Новости

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекторлари томонидан жорий йил 23 сентябрь куни Қашқадарё вилоят давлат ўрмон хўжалигининг «Қизилтом» ўрмон бўлими ҳудудларида ўрмон қоидабузарликларига қарши курашиш мақсадида назорат тадбири ўтказилди. Қашқадарё давлат ўрмон хўжалиги мутасаддиларининг ўз ишига эътиборсизлиги ҳамда масъулятсизлиги оқибатида қатор қонун бузилиш ҳолатлари содир этилганлиги аниқланди.

Хусусан, ўрмон ходими Бозор Шаймуродов билан биргаликда Қашқадарё давлат ўрмон хўжалиги «Қизилтом» ўрмон бўлими ҳудудлари кўздан кечирилганда жами 101 (бир юз бир) туп турли диаметрдаги зарафшон арча дарахтлари таг қисмидан кесиб тахлаб қўйилганлиги, шундан: маҳаллий номи «Зардолисой» массивида 16,1 - 20 см.лик 30 туп, 20,1 - 24 см.лик 12 туп табиий ўсган зарафшон арча дарахтлари таг қисмидан кесилганлиги, маҳаллий номи «Алмардон» массивида 16,1 - 20 см.лик  19 туп, 12 см.лик 7  туп зарафшон арча дарахтлари таг қисмидан кесиб, тана қисмини арчиб, ёғоч қилиб тайёрлаб қўйилганлиги, маҳаллий номи «Шўрбулоқ» массивининг юқори қисмида 8,1 - 12 см.лик 15 туп, 12,1 - 16 см.лик 18 туп зарафшон арча дарахтлари таг қисмидан кесиб, ёғоч қилиб тайёрлаб қўйилганлиги ҳолатлари аниқланган ва бу ҳақда далолатнома расмийлаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.10.2014 йилдаги 290-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги Низом»нинг 14-иловасига асосан табиатга, ўсимлик дунёсига етказилган зарар миқдори 129.228.500 сўмни ташкил қилди.

Юқорида аниқланган ҳолатлар бўйича белгиланган тартибда чора кўриш учун тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим қилиш учун расмийлаштирилмоқда.
 




Полезные ресурсы