Бухорода ДХШ битимини имзолаш тадбири бўлиб ўтди
05.
12. 2020
13:19
4590
Событие

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида “Республика ҳудудларида маиший ва қурилиш чиқиндиларини йиғиш ҳамда қайта ишлаш тизимини такомиллаштириш борасида олиб борилаётган ишлар ва келгусидаги долзарб вазифалар тўғрисида” жорий йил 10 августда ўтказилган 63-сон мажлис баёни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 29 сентябрдаги ПҚ-4845-сон қарориижроси юзасидан 2020-2021 йилларда маиший чиқиндилар билан ишлаш соҳасида давлат-хусусий шериклик (ДХШ) лойиҳаларини амалга ошириш бўйича Қўмита томонидан қуйидаги ишлар амалга оширилди.

“Маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор асосида 2020 йилда ҳудудларни давлат-хусусий шериклик тамойили асосида тадбиркорлик субъектларига бириктириш бўйича жами 16 та лойиҳа концепциялари тасдиқланиб эълонга қўйилди.

Мазкур эълонлар юзасидан 8 та лойиҳа бўйича лойиҳа ташаббускорларидан ташқари 11 та тадбиркорлик субъектларидан тендерда иштирок этиш юзасидан таклифлар келиб тушган.

 Шунингдек, эълонга қўйилган 16 та лойиҳадан 8 та ДХШ  концепция лойиҳалари юзасидан талабгорлардан таклифлар келиб тушмаган. Шунга кўра мазкур лойиҳа ташаббускорлари билан қонунчиликда белгиланган тартибда тўғридан-тўғри ДХШ битими имзолаш юзасидан музокаралар ўтказилиб битим лойиҳалари тайёрланди.

Жумладан, Бухоро вилоятида Бухоро тумани, Когон ва Қоровулбозор туманларини қамраб олувчи 1 та ДХШ лойиҳа бўйича битим тузиш ҳуқуқини мазкур лойиҳалар ташаббускори “Aholi Trans” МЧЖ қўлга киритган. Шунга кўра 2020 йилнинг 5 декабрь кунида томонлар давлат шериги-Бухоро вилояти ҳокимлиги, давлат шериги-Бухоро вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда хусусий шерик-“Aholi Trans” МЧЖ ўртасида ДХШ битимини имзолаш тадбири бўлиб ўтмоқда.

Ушбу битим бўйича давлат шериги томонидан жами 26 та махсус автотранспорт воситалари 7 йил муддатга бўлиб тўлаш шарти билан (кейинчалик хусусий мулк сифатида ўтказилади), 3 та чиқиндиларни жойлаштириш полигонлари маиший чиқиндиларни саралаш ва қайта ишлашга инвестиция киритиш шарти билан 10 йил муддатга беғараз фойдаланишга, 10 та маиший чиқиндиларни қабул қилиш шахобчалари ва 46 та чиқинди контейнерлари 10 йил муддатга беғараз фойдаланиш учун тақдим этилмоқда.

Ўз навбатида хусусий шерик томонидан мазкур ДХШ битимлари доирасида жами киритиладиган 1,2 млн АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция маблағлари ҳисобидан 16 та чиқинди ташувчи техникалар, 78 та маиший чиқиндиларни тўплаш шахобчалари қуриш ва 217 та чиқинди контейнерлари сотиб олиш кўзда тутилган.

Мазкур битимларни амалга ошириш натижасида энг асосийси аҳолини маиший чиқиндиларни ташиш хизмати билан 100% қамраб олишга, чиқиндиларни қайта ишлаш даражасини 38%га етказишга эришилади. Шу билан бирга мазкур лойиҳа бўйича жами 105 та янги иш ўринлари яратилади.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы