Бухоро вилояти: ноқонуний балиқ ови тафсилоти
02.
09. 2020
15:24
5350
Эконадзор

Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг Экологик назорат инспекцияси томонидан жорий йил 23 август куни ўтказилган тезкор рейд давомида Пешкў туманидаги “Қорақир” табиий сув ҳавзасининг 2-контурида фуқаро Т.Б. томонидан ноқонуний балиқ овлаётганлиги аниқланиб, инспекция ходимлари томонидан тўхтатилди.

Суриштирув давомида ушбу фуқародан ашёвий далил сифатида 54 дона лаққа, 23 дона зоғора ва 2 дона Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган Туркистон мўйловдори, жами 79 дона балиқлар мусодара қилинди.

Шу билан бирга мазкур фуқародан 1 дона резина қайиқ, 2 дона аккумулятор батареяси, 1 дона қўл бола кучли ёритувчи чироқ тегишли тартибда расмийлаштириб, олиб қўйилди. Фуқаро ушбу ҳаракати билан табиатга жами 32 335 000 сўм зарар етказганлиги аниқланиб, фуқаронинг мазкур ҳаракатида жиноят аломатлари борлиги сабабли, ҳозирда йиғилган ҳужжатларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юбориш мақсадида тегишли тартибда расмийлаштирилмоқда.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


Полезные ресурсы