Тошкент давлат аграр университети «Ўсимликларни ҳимоя қилиш» кафедраси ёш олимлари билан учрашув
29.
08. 2020
17:14
6357
Новости

2020 йил 29 август куни Давлат экология қўмитаси раиси Шавкат Абдуразаков Тошкент давлат аграр университети «Ўсимликларни ҳимоя қилиш» кафедраси академик ҳам профессорлари билан учрашди.

Маълумки, дарахтларни сақлаш ҳамда уларни муҳофаза қилиш пойтахтимиз аҳлининг кўп қисми учун долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Тез – тез такрорланиб тураётган ноқонуний дарахт кесилиш ҳолатлари фуқароларни ташвишга солмоқда. Айрим ҳолатларда касалланган дарахтларни санитар кесиш зарур, аммо у асосланган бўлиши керак. Бунда дарахтларнинг ҳолати ва касалланиш даражасини аниқлаш муҳим ҳисобланади.

Учрашувда ёш олимлар касалланган дарахтларни қай тарзда инъекция қилиш жараёнларини кўрсатиб, дарахтларни замонавий усулларда даволаш тартибини намойиш этдилар. Учрашув якуни бўйича жорий йил 3 сентябрь куни Тошкент шаҳридаги «Дўстлик боғи» да тажриба тариқасида зарарланган дарахтларда юқори ҳароратга чидамли трихограмма турини кўпайтириш, уларни махсус аппаратда дрон ёрдамида сепиш тадбирини ўтказиш режалаштирилди

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы